Қирғизистоннинг мустақиллик куни муносабати билан, бугун 31-августда Чунқурчак яйловида байрам тадбирлари ўтмоқда. У ерда бир неча минг киши тўпланган.
Президент Садир Жапаров йиғилганларга ўз табриги билан мурожаат қилди.
Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, Жогорку Кенеш депутатлари, дипломатлар ва бошқа сиёсатчилар ҳам иштирок этди.
Фестивал иштирокчилари қирғиз миллий либосларини, озиқ-овқатларини намойиш этиб, рақс ижро этишди. Бундан ташқари яйловда халқ артистлари иштирокида концерт ўтиб, миллий ўйинларнинг 15 тури бўйича миллий мусобақалар уюштирилди.
31 август куни Қирғизистон Мустақиллик кунини нишонлайди. 1991- йилнинг шу куни Қирғизистон ССР Олий Кенгаши Қирғизистон Республикаси мустақиллигини эълон қилди.