Маориф вазирлиги қирғизистонлик ўқувчиларга дарс вақтида мобил телефон қўлланишни тақиқлаш таклифини берди. Тегишли буйруқ 30-августда қабул қилинди қилди.
Вазирликнинг маълумотига кўра, мобил телефонни ўқиш предмети бўйича маълумот қидиришда, ўқув жараёнида онлай тестларни тузишда ва қўлланишда, ўқув видеоларини кўришда ёки аудио ёзувларни тинглашда фойдаланишга рухсат берилган.
Шунингдек, мактаб ўқувчиларига электрон кундалик, информатика кабинетлари ҳамда smart-синфларни қўлланишда мобил алоқани қўлланиш мумкин.
Депутат Тазабек Икрамов ўқувчиларга мактабла юрган вақтда мобил телефон қўлланишни тақиқлашни 2022-йилнинг март ойида таклиф қилган. Ўшанда у ҳар бир синфда қутичалар бўлишини, ўқувчилар телефонларини ўшанга солиб туришини таклиф қилган.
«Болалар телефон билан машғул бўлиб бир-бири билан гаплашмай ёки дўстлашмай қолишди. Бундан ташқари, телефон бир қатор зарар (соғлиғига — таҳр.) беради. Шу сабабдан биз дарс вақтида телефон фойдаланишни тақиқлашни таклиф қиламиз. Турли роликларни, ўқитувчиларни мазахлаб видео олиб жамаотчиликка ёмон кўрсатишмоқда. Мактабда ҳар доим тартиб бўлиши керак. "Дарс вақтида телефон ишлатиб бўлмайди" деган пунктини қонунга киргизиб, Таълим ва билим вазирлиги назоратга олиши зарур», — деган Икрамов.
Сузоқда ўқувчи қизнинг калтакланиши
Аввал, жорий йилнинг 23-майида Сузоқ туманида ўқувчи қизнинг калтакланиши бўйича маълум бўлган. Воқеадан кейин милиция ва Маориф вазирлиги текширув бошлаган.
Бу бўйича таълим вазири Алмазбек Бейшеналиев ва вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари Эдил Байсалов ўз мулоҳаларини айтган. Бейшеналиев ўқитувчининг ҳаракати тўғри бўлмаганини, аммо ўқитувчи билан ўқувчининг ўртасидаги низони болани мактаблан чиқариш орқали ҳал қилиш мумкинлигини билдирган.
Ўқитувчининг ўзи ўқувчи дарс бошлаганда телефонга чалғиб, тортишув бўлгандан кейин қўл кўтарганини айтган. Шу билан бирга ўқитувчи нотўғри иш қилганини тан олган.