Машҳур қўшиқчи Мирбек Атабеков «Мурас» қўшиғининг ремиксини куйлади. У машинада бораётиб куйлаган видеосини 28-августда Инстаграмига эълон қилди.
Атабеков қўшиғини америкалик рэпер-продюсер Dr.Dreнин Still D.R.E. композициясининг бити ҳамрохлигида ижро этган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Ватанпарварлик туйғусидаги «Мурас» қўшиғи илк бор 2017-йили эълон қилинган. Ҳозирги вақтгача у YouTube’да 16 миллионга яқин томоша қилинган.