29-августда Бишкекнинг Свердлов туман судида суриштирувчи журналист Болот Темировнинг иши бўйича навбатдаги йиғин бўлди.
Темировнинг адвокати Бакитбек Автандил «Клооп»нинг мухбирига интервью бериб, йиғинда суриштирувчи журналистга ноқонуний паспорт олиш бўйича жиноят ишини қўзғаган МХДҚнинг терговчисини сўроққа олишни илтимос қилишганини айтиб берди.
Юристнинг айтишича, жиноят ишида кўрсатилган паспортнинг рақами ҳақийқисидан фарқланиб туради. Аммо судья адвокатларнинг илтимосини рад қилиб, прокурор эса уни «оддий хато» деб билдирган.
Автандил бу қарордан шикоят қилишини билдирди.
Темировнинг адвокатлари гувоҳлардан бирини — ИИВнинг терговчисини — судга мажбурлаб олиб келишни ҳам илтимос қилишганини айтади.
Адвокатнинг айтишича, милиция ходими «меҳнат таътили» дейилиб процессларга келмаяпти, шунга қарамай унга чақирув берилиб, хатто прокурор ҳам қўнғироқ қилган.
Автандил гувоҳ қаерда бўлмасин судга келиб кўрсатма беришга мажбур эканини таъкидлади. Бу илтимосни суд қаноатлантирган.
Кейинги суд йиғини 30-августда бўлади.
Болот Темировга қўзғалган жиноят ишлари
20-январда Temirov Live давтлат ишхонаси орқали мазут сотиб 30 млн сомдан ортиқ фойда топган МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевнинг қариндошлари ҳақида суриштирув эълон қилган.
Бир неча кундан кейин, 22-январда, милиция Temirov Live’нинг асосчиси Болот Темировни ва унинг ҳамкасблари, тўкма оқин Болот Назаровни қўлга олган. Бундан ташқари ижтимоий тармоқларда Темировни ва унинг жамоасини қоралаган видеолар тарқай бошлаган.
Болот Темировга қарши жами тўрт жиноят иши қўзғалган. Улар: «паспорт ва ҳарбий билетни ноқонуний олиш», «чегарани ноқонуний кесиб ўтиш» ва «гиёҳванд моддаларни тайёрлашга» боғлиқ.
Бунгача инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик (IPHR), Норвегиянинг Хельсинки қўмитаси (NHC), Инсон ҳуқуқлари бўйича Хельсинки Фонди (HFHR) ва Фуқаролик ҳуқуқ химоячилари (CRD) ҳукуматдан суриштирувчи журналист Болот Темировга нисбатан қўйилган айбларни олишга чақирган.
Ташкилотдагилар Темировга нисбатан жиноятлар «сиёсий аҳамиятга эга» ва «ҳукуматнинг юқори бутоқларидаги коррупцияни суриштириш учун аниқ қасос олиш» деб таъкидлашган.