Бирлашган Демократик Ҳаракат (БДҲ) президент Садир Жапаровдан «Қумтор» бўйича келишув тафсилотларини ошкор қилишни талаб қилди. Бу ҳақда ташкилотдан «Клооп»нинг мухбирига билдиришди.
Ҳаракат аъзолари Жапаровнинг «Кабар» давлат нашрига изоҳ бериб, унда Канаданинг Centerra Gold Inc. компанияси Қирғизистоннинг экологиясига 3 миллиард долларга яқин зарар етказган деб айтганини эслатишди.
Бироқ президент бу фақат тахминий ҳисоб-китоблар эканини таъкидлаган, чунки Қирғизистонда табиатга етказилган зарарни аниқроқ ҳисоблай оладиган ҳеч ким йўқ деган.
«Демак, 2012 йили (Садир Жапаров раҳбарлигида), 2012 йили (Темир Сариев раҳбарлигида), 2021 йилда (Ақилбек Жапаров раҳбарлигида) давлат комиссиялари томонидан аниқланган иқтисодий ва экологик зарарлар ҳеч қандай методологиясиз бажарилганми? Садир Жапаров 2017-йили мухолифатда бўлганида, «қўлимизда бўлган ҳужжатларга кўра, атроф-муҳитга етказилган зарар 7 миллиард долларни ташкил қилади», ҳукумат бизга бермаётган ҳужжатлар қўлга тегса, бу кўрсаткич 100 миллиард доллардан ошади», деб баёнот берган. Садир Жапаровнинг қайси сўзига ишонишимиз керак?», — деб билдиришди ташкилотдан.
Ҳаракат экологик зарарни зарур методологиясиз ҳисоблаган комиссия аъзолари ва раҳбарлари жавобгарликка тортиладими ёки йўқми, деган саволни қўйди.
Шунингдек ҳаракатнинг аъзолари президентнинг Centerra Gold’даги тахминий қиймати 500-600 млн доллар 26% акциядан нима учун бош тортишгани ҳақида айтганларига ҳам изоҳ беришди. Жапаров Қумтор кони Қирғизистоннинг қарамоғига ўтганда акцияларнинг баҳоси тушиб, «оддий қоғозга» айланиб қолган деган.
«Ўша вақтда [Садыр Жапаров] 2021-йилнинг натижаси билан улар бу акциялардан 11 млрд доллар дивиденд олишганини билдирди. Агар бир йилда шундай миқдорда дивиденд олган бўлсак, у ҳолда 30 йилда қанча даромад олган бўлишимизни ҳисоблаб кўрингларчи ... », — деб таъкидлашди ҳаракатдан.
Шунингдек ҳаркатдагилар 2022-йилнинг январида Қирғизистоннинг 26% акцияси 656 млн доллардан ортиқ баҳоланганини қўшимча қилишди.
«Нима учун қиймати 656 млн долларни ташкил қилган акцияни сотишга ёки Қирғизистонга қолдиришга ҳаракат қилишгани йўқ. Турли мамлакатлардан бюджет ёрдами сўраб юрган ҳукуматимиз 656 млн долларлик акцияни “оддий қоғоз” деб айтишга қандай тили борди?» — деб норози бўлишди улар.
Ҳаркат аъзолари конда коррупция ҳали ҳам давом этиб, экологик муаммолар ҳал этилмаётганини ҳам билдиришди. Бундан ташқари, мухолифат «қумтўр»да «шаффоф ва самарали» бошқарув йўқ, у ерда ишлаб чиқариш «ёмонлашди» деб ҳисоблайди.
Ҳаракат аъзолари президентнинг ва Вазирлар маҳкамасининг кон иши бўйича сиёсати «ёлғон ва кўзбўямачиликка» асосланган деб билдиршди.
Улар ҳукуматдан Centerra Gold Inc. билан Қирғизистон ўртасида тузилган тинчлик келишувининг матнини ва унга қўл қўйганларни тўлиғи билан ошкор қилишни талаб қилишди. Улар халқаро «Эрнст энд Янг Аудит» аудиторлик компаниясининг хулосасини ва давлат экология комиссиясининг ишининг натижасини ҳам эълон қилишни илтимос қилишди.
«Мустақил Қирғизистоннинг тарихида Қумтўр халқимизнинг умиди ҳам, низонинг боши ҳам бўлиб келган. Биз ўтган кунлардан дарс олиб, тақдирнинг такрорланишига йўл қўймаслигимиз керак», — дейди ҳаракатдагилар.
«Қумтўр» бўйича келишув
29-июлда ҳукумат «Қумтўр» олтин кони бир йўла Қирғизистонга ўтганини эълон қилган. Шундай қилиб, қирғиз томон, вазирлар маҳкамасининг бошчиси Акилбек Жапаров Қумтўр лойиҳаси бўйича Канаданинг Centerra Gold Inc компанияси билан «ажрашиш» ниҳояссига етди деб билдирган.
Келишувга кўра, Қирғизистон 2022-йилнинг 4-апрелига қадар умумий қиймати 777 миллион долларни (978 миллион Канада доллари) ташкил этган Centerra’даги 26,1 фоиз акциясидан воз кечган. Шунингдек, келишувга кўра, Centerra ва Қирғизистон бир-бирига қўйган даъволардан ва барча суд тортишувларидан бош тортишган.
Бунга жавобан Қирғизистон Центтерадан 11 миллион доллар дивиденд ва 50 млн доллар миқдоридаги бир марта тўланувчи товон олган. Шунингдек, конни ишлатган Centerra’нинг «шўъба» компанияси «Кумтор Голд Компани» тўлиғи билан Қирғизистонга ўтган.
Шу билан бирга Қирғизистоннинг бошқарувига «Қумтўр» кони бўйича Рекультивациялаш фонди ҳам ўтган, унинг кўлами тахминан 53 млн доллар.