Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Рискелди Момбековнинг олий таълим ҳақидаги дипломи яроқсиз деб топилди. Бу ҳақда «Клооп»га Таълим бериш ва илм вазирлигининг матбуот котиби тасдиқлади.
Вазирликка қарашли дипломнинг аниқлигини текширган комиссия архив маълумотларни текширган. Текширув натижасида Момбеков 1997-2003-йиллари Қирғиз миллий университетига ўқишга қабул қилинмагани айтилади.
«Комиссия аъзолари университетга борганда собиқ ректорнинг қўли қўйилган архив маълумотнома олишган. Унда 1997-2003-йиллари Момбековни “Юриспруденция” мутахассислигига қабул қилиш бўйича буйруқ чиқмагани ҳамда у диплом олмагани ёзилган», — деб таъкидлашди вазирликдан.
Комиссия Момбековнинг «Халқаро алоқалар» бўйича иккинчи олий таълим бўйича дипломини текшириш таклифи билан Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатия академиясига мурожаат қилди.
Жорий йилнинг 13-январида МХДҚнинг тергов бошқармаси вазирликка Момбековнинг дипломини текшириш бўйича комиссия тузиш илтимоси билан мурожаат қилган.
Рискелди Момбеков
Момбековнинг биографиясига кўра, у 2003-йили Жусуп Баласагин номидаги Қирғиз миллий университетининг юридика факультетини тугатган.
Аммо ўқув юртидан Момбеков уларда таълим олмаганини, 2003-йили эса №196 қайд рақами билан диплом ўқишни Бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича тугатган Михаил Стародубов номли битирувчига берилганини маълум қилишган.
2011-йили эса Момбеков шу диплом билан Қази Дикамбаев номидаги Дипломатия академиясига топшириб, 2014-йили иккинчи олий таълимга эга бўлган. МХДҚ номзод биринчи дипломисиз иккинчисини олиши мумкин эмас эди деб ҳисоблайди.
Ҳозирда бу факт бўйича «Ҳужжатларнинг қалбакиси» моддаси билан судгача тергов иши олиб борилмоқда. Тергов 2020-йилнинг 5-мартида бошланган. Унга Бакит Шаршенбиев номли фуқаронинг Бош прокуратурага берган аризаси асос бўлган.
Момбековнинг айтишича, унинг 2003-йили олинган дипломи ва дипломатик паспорти ўтган йилдаги октябрь воқеаларида «сейфидан ўғирланган». Депутат бу бўйича ИИВга ариза билан мурожаат қилганини ҳам таъкидлаган.
Ўтган йили Момбеков «Социал-демократлар» партияси билан парламент сайловига отланганда «қалбаки диплом» масаласи қайтадан кўтарилган. МСК номзоднинг дипломи бўйича охирги қарорни суднинг ҳукмидан кейин қабул қилишни ваъда қилган. Аммо Момбеков тергов натижаси чиқмай туриб партиянинг рўйхатидан чиқарилган.