Жалолобод шаҳрида «Инфоком» давлат ишхонасининг Аҳолига хизмат кўрсатиш марказининг ходими қўлга олинди. Бу ҳақда 23-августда МХДҚнинг матбуот хизмати билдирди.
Махсус хизматдан гумонланувчи балоғатга етмаган болаларга 2021-йилнинг русумидаги фуқаролик паспортларни ноқонуний бериб юрган деб таъкидлашди. Шунингдек ходим тизимли турда пора олиб тургани айтилди.
«У 1000 сомдан 15 000 сомгача пул маблағларини тизимли турда олиш бўйича порахўрлик схемасини тузиб олган, шунингдек «ўртамчиларнинг» ёрдами билан балоғатга етмаган болани Қирғизистоннинг ҳудидадан ташқарига олиб чиқиш учун ота-онасидан бирининг номидан фуқаролик паспортини беришга ва олиш ҳуқуқини берувчи сохта ишончномаларни тайёрлашган», — деб билдиришди махсус хизматдан.
Ҳозирда у «миллий паспортларни ноқонуний беришга», «тизимли турла пора олишга» ва «лавозимини суиистеъмол қилишда» айбланмоқда.
Тергов ишлари давом этмоқда.
Муаллиф: Бакай Алмаз