Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров қирғизистонликлардан мамлакатда туризмни ривожлантириш бўйича таклифларни айтишни илтимос қилди. Бу ҳақда у ўзининг Фейсбук саҳифасида ёзди.
Унинг постига юзлаган одам изоҳ қолдирди. Уларнинг кўпчилиги энг аввал ҳожатхонларни қуриш кераклигини айтишди. Шунингдек сайёҳларга нисбатан яхши муомала, хавфсизлик масалалари эслатилди.
Туризм ва «ёмон хабарлар»
Аввалроқ Ақилбек Жапаров «совуқ хабарлар туризмга салбий таъсир қилмоқда» деб билдирган. Жапаров рус тилли сайтларни қозоғистонлик ва россиялик туристлар ўқишини, улар «совуқ хабарларни» эшитиб бошқа давлатларга кетаётганини таъкидлаган.
Жапаров 2018-йили «Бир-Бол» фракциясидан депутат бўлиб турган вақтда у бу гапни айтган. Ўшанда у интернетда умуман рус тилида салбий янгиликларни эълон қилишни тақиқлаш кераклигини ҳам айтган эди.
Ўша вақтдаги гапида Жапаров Грузияни мисол қилиб, у ерга борганда сафарида бирорта ҳам ёмон янгилик ўқимаганини билдирган.
«Кўрсак, 2004-йили Грузиянинг президенти элга мурожаат қилиб, “Ёмон янгиликлар грузин тилида, яхши янгиликлар рус ҳамда инглиз тилида ёзилсин” деган экан», — деб билдирган Жапаров.