Президент халқ қурултойини чақирди, лекин Жапаровда бундай ваколат йўқ – юрист

310

Президент Садир Жапаров «Халқ қурултойини чақириш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди. Бироқ юрист Фатима Якупбаевага кўра, президентнинг бунга ваколати йўқ.

Юристнинг фикрича, Халқ Қурултойини ташкил этиш ва ишлаш тартибини Конституция ҳамда конституциявий қонун аниқлайди.

«Конституциянинг 70-моддасидаги президентнинг ваколатларининг рўйхатида Халқ Қурултойининг аъзоларини чақиртириш, сайлов ва бўшатиш ҳуқуқ кўрсатилмаган. У уларга ҳар қандай мурожаатлар, билдирувлар билан мурожаат қилишга, мажлисларда гапиришга ҳақли. Аммо мустақил равишда, ҳусусан фармон билан Халқ Қурултойини чақириш ҳуқуқи йўқ. Президентнинг мақоми ҳақидаги қонунда ҳам ундай ваколат ҳақлари йўқ», — деб айтиб берди Якупбаева «Клооп»га берган интервьюсида.

Материал эълон қилинишидан аввал президентнинг админстрациясининг матбуот хизмати президентнинг қурултой ҳақидаги фармонига изоҳ бермади.

Жапаровнинг администрациясининг маълумоти бўйича, биринчи Халқ қурултойи 25-ноябрга чақирилган, у Бишкекда ўтиши керак. Қурултойни Вазирлар Маҳкамасининг Захира фондининг ва Президент фондининг ҳисобидан ўтказиш режалаштирилмоқда.

Халқ Қурултойи Конституцияда ёзилган, лекин бу ҳақдаги қонун ҳалигача қабул қилинмаган. 17-майда Жогорку Кенешнинг Конституциявий қонунлар бўйича қўмитаси Жапаров ташаббуси билан чиққан «Халқ Қурултойи тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қабул қилмаган.

Қонуннинг лойиҳасини парламентнинг тўрт нафар депутати қўллаган: Медербек Алиев, Замирбек Мамасадиков, Дастанбек Жумабеков ва Мейкинбек Абдалиев. Жами бўлиб йиғилишда саккиз нафар халқ вакили ўтирган.

Бироқ ҳужжат йиғинга қатнашган депутатларнинг аксарият қисмининг овози билан қабул қилинади.

Қонун лойиҳасига депутат Гуля Кожокулова қарши фикрини билдирган эди. Унинг айтишича, ҳужжат Конституциянинг меъёрларига мувофиқ эмас. Шунингдек у агар Вазирлар маҳкамасининг аъзоларини қурултой хизматидан бўшата олса, у ҳолда депутатларнинг нима кераги бор деган савол қўйган.

Қонун лойиҳасини депутат Жанар Акаев ҳам танқид қилган эди. У президентнинг мурожаатини эшитиш учун қурултой чақиришга эҳтиёж йўқлигини, чунки давлат раҳбари халққа интернет ва телевидение орқали мурожаат қила олади деб билдирган.