«Манас» аэропортини хориж бошқарувига ўтказиш бўйича танлов сентябрь ойига мўлжалланган. Бу ҳақда «Азаттык» нашрига Инвестиция бўйича миллий агентлиги раҳбари Равшан Сабиров маълум қилди.
Собиров ҳозирда тендер ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, тендерда Германия, Жанубий Корея ва бошқа хорижий давлат компаниялари иштирок этишдан манфаатдор.
«Биз ҳукуматга таклифлар бердик. Икки босқичда шаффоф танлов ўтказамиз. Бу ҳақда президент (Садир Жапаров) билан гаплашдим. У очиқ танлов ўтказиб, муносиб корхона ғолиб чиқсин деган вазифа қўйди», — дейди Сабиров.
«Манас»ни ташқи бошқарувга ўтказиш
Аэропортни ташқи бошқарувга ўтказиш ғояси 2019 йилдаёқ айтилган. Бу ғояни собиқ бош вазир Муҳаммедкалий Абилгазиев фаол илгари сурди.
2020-йилда эса Давлат-хусусий шериклик (ДХШ) маркази директори Данияр Абдилдаев ДХШ механизми давлат манфаатларини ҳамма нарсадан яхшироқ ҳимоя қилишини тушунтирди.
«Аэропортлар инфратузилмасини, кўрсатилаётган хизматларни яхшилаш, даромадни кўпайтириш, ускуналарни [янгилаш] зарур. Ҳозирга қадар ҳукумат томонидан сармоя жалб этиш чоралари кўрилди. 2014-2017-йилларда инвесторларни жалб қилиш бўйича қадамлар бажарилган, бироқ улар амалга ошмай қолган», — деган Абдилдаев.
У аэропорт ДХШ тизими бўйича фойдаланилаётган пайтда давлат даромад олади. Вазирлар маҳкамаси «Манас» аэропорти юқорида қайд этилган тажрибадан фойдаланган ҳолда 2023-йилга бориб Марказий Осиёдаги асосий авиация марказларидан бирига айланишини айтган.
Натижада, 2021-йил декабрь ойида Халқаро (IFC)* молия корпорацияси «Манас» аэропортини ташқи бошқарувга ўтказиш лойиҳаси бўйича маслаҳатчи сифатида тасдиқланди.
*IFC — Жаҳон банки гуруҳининг аъзоси. Бу ривожланаётган бозорларда хусусий секторга йўналтирилган йирик глобал ривожланиш институти. IFC ривожланаётган мамлакатларда бозорлар ва имкониятлар яратиш учун ўз таъсири, ўз капитали ва тажрибасидан фойдаланиб дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида фаолият юритади.
«Манас» халқаро аэропорти учун давлат-хусусий шерикликнинг (ДХШ) лойиҳаси 1 декабрь куни аэропорт акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилишида тақдим этилган. Уни Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шериклик маркази ҳамда IFC вакиллари таништирди.
Тақдимот якунида вазирлик ҳамда IFC ўртасида ўзаро маслаҳат ва молиявий хизматлар кўрсатиш бўйича шартномани қабул қилишган