Лебединовка: Милиция вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумон қилинган эркакни қўлга олди

290

Чуй вилоятининг Лебединовка қишлоғида ўсмир қизни зўрлаганликда гумон қилиниб, 20 ёшли йигит қўлга олинди. У вақтинчалик ҳибсда сақловчи жойга киритилди. Бу ҳақда Чуй вилоят ИИБ матбуот хизматидан маълум қилди.

«Ҳодисанинг барча ҳолатлари ўрганилиб, айбдорларни қонун доирасида жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади», — дейилади милициядан.

17 ёшли қиз зўрлангани 8 август куни маълум бўлди. Жабрланувчининг онаси қизи 7 августга ўтар кечаси зўрланганини айтди. Унинг сўзларига кўра, улар тахминан «Альтин Казина» кафесида ишлайдиган одамлар бўлган.

Чуй вилоят ИИБдан ишнинг тафсилотлари бўйича барча шахсларга аниқлик киритилиб, улар сўроқ қилинди, сўнгра экспертиза тайинланганини билдиришган. Натижада милиция «Зўрлаш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшайир Абдирасулова фикрига кўра, бу ишда «зўрлаганлар, ресторан ва меҳмонхона маъмурлари ва уларнинг эгалари» жавобгарликка тортилиши керак.

«Икки йигит қизни тунда «Альтин Казина»ресторани ёнидаги меҳмонхонада туни билан зўрлаган, улар ўша ресторан ходимлари экан. Меҳмонхона 17 ёшли қизни ёшини сўрамасдан икки нафар эркак билан бемалол ичкарига киритгани меҳмонхонанинг бундай ҳолатларга кўникиб қолганидан, ўша йигитлар аввал ҳам бу ерга бориб юргандан далолат беради», — деб ёзади ҳуқуқ ҳимоячиси.

Болаларга нисбатан зўравонлик

Қирғизистонда 2022 йил бошидан бери болаларга нисбатан 400 дан ортиқ зўравонлик ҳолатлари қайд этилган. ИИВ маълумотларига кўра, мазкур 400 та ҳолатнинг 55 таси жинсий зўравонликдир.

Рўйхатга олинган 55 та жинсий зўравонлик ҳолатлари орасида: 19 таси зўрлаш, 5 таси жинсий зўравонликка уриниш, 23 таси вояга етмаган қизларга нисбатан жинсий зўравонликка уриниш ва 8 таси нопок ҳаракатлардир.

Ўтган йилнинг январь ойида эса ИИВ Қирғизистонда жинсий зўравонликдан жабр кўрган болаларнинг 80 фоизи қариндошлари ёки танишлари қурбони бўлганини маълум қилган эди. Шунингдек, вазирлик ёш болаларга нисбатан жинсий зўравонлик уй шароитида ёки меҳмонга борганда содир бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Агар сиз ёки танишларингиз оилада зўравонликка учраган бўлса, ушбу мақолада келтирилган кризис марказларига мурожаат қилишингиз мумкин.