Садир Жапаров «Креатив индустриялар парки тўғрисида»ги қонунни имзолади

301

Садир Жапаров 30 июнда парламент томонидан қабул қилинган «Креатив индустриялар парки тўғрисида»ги қонунга қўл қўйди. Бу ҳақда президент администрациясининг матбуот хизмати хабар берди.

Қонуннинг мақсади «Креатив иш билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг ишининг махсус режимининг ишлаши учун ҳуқуқий асосларни тузиш».

«Креатив иқтисод охирги йилларда жаҳон иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқларидан бири бўлиб ҳисобланади. [...] Креатив индустрия паркининг ташкил этилиши барча соҳаларда  уларнинг иқтисодий кўрсаткичларининг, иш ўринлари сонининг,  юқори даромадли маҳсулотнинг экспортини ҳамда солиқ тўловларининг жадал ўсишинигина эмас, шунингдек  Қирғизистон  креатив бизнес очиш, карьерлик ўсиш ва инвестиция қилиш учун мамлакат сифатида халқаро жозибадорликни оширишни англатади», — дея таъкидланди давлат раҳбарининг админстрациясидан.

Қирғизистон креатив индустриялар ассоциацияси (ҚКИА) маълумотига кўра, Қирғизистон бундай қонунни қабул қилган дунёдаги биринчи давлатдир.

23-апрель куни Бишкекда CREATE4KG Қирғизистон креатив индустриялари фестивали бўлиб ўтди.

Сурат: президент сайти.

Кейин нима бўлади?

Президент томонидан имзоланган қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун ўтгач кучга киради. Бироқ мазкур қонун тўлақонли ишлаши учун аллақачон қабул қилинган қонун ва кодексларга ўзгартиришлар киритиш зарур.

Энди вазирлар маҳкамаси «Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш» ҳамда «Ижтимоий тўловлар тарифлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини парламентга юбориши керак. CABAR.asia таҳлилий порталининг қайд этишича, ушбу ҳужжатларда Креатив индустриялар паркида рўйхатдан ўтган креатив индустриялар компаниялари солиқнинг неча фоизини тўлаши кераклиги кўрсатилган.

«Энди вазирлар маҳкамаси қандай фаолият турларини Креатив индустриялар паркига рўйхатдан ўтказиш мумкинлигини ва асосан парк қандай ташкил этилишини тушунтирувчи қарори чиқиши керак», — деб ёзди портал.

Креатор рўйхатига бош-оёғи  креатив фаолиятнинг 20 тури киритилган. Улар орасида IT, медиа-санъат, интерьер дизайни, тасвирий санъат, мусиқа, кино, видео ишлаб чиқариш, график дизайн, ҳунармандчилик, мода индустрияси, ОАВ ва бошқалар кирди.

Қирғизистонда креатив иқтисодиёт

«Креатив иқтисодиёт» атамаси биринчи марта илмий фойдаланишга 2000 йилда киритилган. Одатда, бу тушунча интеллектуал фаолият натижасида товарлар ва хизматларни сотишга асосланган иқтисодиётнинг махсус сектори ҳисобланади.

Апрель ойида  Садир Жапаровнинг «Креатив иқтисодиётни ривожлантириш ва Қирғизистон Республикасининг изчил ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонини имзолаган эди. Президент ўз фармони доирасида мамлакат иқтисодиётининг инновацион йўналишини ривожлантириш учун замин яратиш тўғрисида қарор қабул қилди. У креатив индустриялар секторини иқтисодиётнинг янги тармоғи сифатида илгари суриш имконини бериши керак.

Кейинроқ Вазирлар маҳкамаси 2022-2026 йилларга мўлжалланган Қирғизистонда Креатив иқтисодиётни ривожлантириш концепциясини тасдиқлади.

30 июнь куни парламент депутатлари «Креатив индустрия парки тўғрисида»ги қонунни қабул қилди. Шундан сўнг Креатив индустрия уюшмаси Қирғизистон Марказий Осиёдаги креатив иқтисодиёт марказига айланиш имконияти пайдо бўлди деб маълум қилди.