COVID-19 юқтириш камайганига қарамасдан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларга жамоат жойларда ниқоб тақиш тизимига риоя қилишни тавсия қилмоқда. Бу ҳақда вазирлар маҳкамасидан маълум қилишди.
Ҳукумат маълумотига кўра, вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов 3 августда Коронавирус инфекциясига қарши курашишнинг тезкор штабининг йиғилишини ўтказди.
«Коронавирусдан сақланишнинг ёлғиз йўли — бу эмлаш, айниқса бу сурункали касалликлари бор шахсларга ва ёши катта одамларга тегишли», — деди у.
Байсалов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумоти бўйича, яқин ойларда мамлакатларда коронавирус билан касалланганларнинг сони ўсиши мумкинлигини айтди.
Қирғизистондаги коронавирус
25 июлда соғлиқни сақлаш вазирининг вазифасини бажарувчи Жаркинбек Касимбеков Бишкек «сариқ» ҳудудга ўтганини, республиканинг қолган ҳудудлари «яшил» ҳудудда эканини билдирган.
Шунингдек вазият кучайиб ёки зарурат пайдо бўлса шаҳарга баъзи чекловлар киритилиши айтилган: ниқоб ва ўндан ортиқ одам тўпланганда масофадан ишлаш тизими.
Бунгача Республика штаби Қирғизистонда COVID-19'ни юқтирганларнинг сони кўпайиб бораётганини хабар қилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳам билдириб, коронавирус иллатини юқтирганларнинг сони 30%га ўсганини айтган.
Шунингдек вазирлар маҳкамаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19'нинг навбатдаги тўлқинига — каравотлар, дори воситалари ва шифокорлар тайёр деб ишонтирмоқда.