Ўш мэрияси: «Тилла бозор»нинг хўжайини бюджетга 2,7 миллион сомга яқин маблағ тўламаган

342

Ўш шаҳридаги Бозор кўчасида жойлашган «Тилла бозор» хўжайини савдо ўринлари учун икки йил ичида икки миллион сомдан ортиқ ҳақ тўламай келгани аниқланди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэриясининг матбуот хизмати маълум қилди.

Мэрия маълумотига кўра, у ер махсус тариф бўйича «кичик бозор» деб белгиланиб, бошлиғи ҳар ойда шаҳар бюджетига 292 минг 32 сом тўлаши керак эди. Аммо ҳужжатларда фақат 111 минг 608 сом кўрсатилган.

Икки йилдан орти вақтдан буён бозор хўжайини мазкур маблағни ғазнага туширмагани аниқланган.

Матбуот хизматидан таъкидлаганидай, натижада шаҳар бюджетига 2 миллион 678 минг 592 сом зарар келтирилган. Ҳозирда текширув ишлари олиб борилмоқда.

«Тилла бозор»и Ўш шаҳридаги Ўш ёйма бозорининг 27 сотих майдонини ташкил этади.

Ўш шаҳар муниципал мулк бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Дастан Мурзалиев ҳозирда бу бозорда 200га яқин субъект фаолияят юритишини билдирган. Унинг сўзларига кўра, улар бозорнинг эгасиман деган шахсга ҳар ойда  800 сомдан 1500 сомгача пул тўлашган.