Давлат ва муниципал ходимларнинг иш ҳақи ошди. Ким қанча олади?

Президент Садир Жапаров 2 август куни давлат ва муниципал хизматларда ишловчиларнинг иш ҳақини ошириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Президент маъмуриятидан маошлар давлат ва муниципал хизмат ходимларининг иш самарадорлиги ва сифатини ошириш, шунингдек уларни моддий жиҳатдан жалб этиш мақсадида  оширилганини маълум қилди. Шунингдек, ҳукумат ушбу саъй-ҳаракатлар билан юқори малакали кадрларни ишга олиш ва коррупция хавфини камайтиришни мақсад қилган.

Ҳужжатга кўра, эндиликда давлат хизматчиларининг маошлари қуйидагича бўлади:

Вазирликларда

2022-йил 1-августдан бошлаб вазирликинг бўлим бошлиғининг раҳбари ходимининг ўртача иш ҳақи 67 749 сўмгача ошди. Ҳозиргача у 34 минг 445 сомни ташкил қилган.

Вазирлик етакчи мутахассиси авваллари 21 098 сом маош олган бўлса, ҳозир унинг маоши 49 012 сомни ташкил этади.

Маҳаллий давлат маъмуриятларида (МДМ)

Ҳудудий давлат маъмурияти бўлим бошлиғининг иш ҳақи 22 170 сомдан 41 319 сомга ошди.

Ҳудудий давлат маъмуриятининг етакчи мутахассиси  1 августдан бошлаб 18 213 сом ўрнига 35 940 сом  олади.

Давлат органларининг ҳудудий бошқармаларида

Ҳудудий бўлимнинг бўлим бошлиғи энди 38 830 сом ола бошлайди. Ҳозиргача  у 17637 сом олиб келган.

Ҳудудий бўлимнинг бўлимнинг етакчи мутахассиси энди ойига  32 110 сом олади, бунгача уларга 14 442 сом тўлаб келинган.

Туман аҳамиятига эга шаҳар мэрияларида

Мэриянинг  бўлим бошлиғининг маоши 39 785 сомга ошди. Илгари мазкур лавозимдаги ходимлар 16 881 сом олган.

Мэриянинг етакчи мутахассиси эса 13 813 сом ўрнига 34 708 сом олади.

Қишлоқ ҳукуматларида

Қишлоқ ҳукумати бўлим бошлиғининг маоши 16 125 сомдан 33 851 сомга кўтарилди.  Қишлоқ ҳукумати етакчи мутахассисининг маоши эса 27  706 сомгача кўтарилди, аввал бундай мутахассис 13 184 сом олган.

Бош саҳифада иллюстрация сурат.