Ўш вилоятининг Аравон туманидаги Алля Анаров қишлоғи ҳукумати раҳбари Мамиржон Қодиров ўз ходимларига электроскутер совға қилди. Бу ҳақда 2 августда Қадировнинг ўзи «Клооп»га билдирди.
Унинг айтишича, 5 та скутерни қишлоқ раҳбарлари, солиқ ходимлари ва ижтимоий соҳа мутахассислари фойдаланиши мумкин.
«Бундан буён улар аҳолининг турли муаммоларини жойида ҳал қилиш учун электр скутерларда боришади», — деди Қадиров.
Қишлоқ ҳукумати раҳбари ўзининг кичик асал корхонасидан тушган маблағни ташаббусни амалга оширишга сарфлаган. Элекроскутерларнинг ҳар бирининг нархи 70 минг сомни ташкил қилган.
Алля Анаров қишлоқ ҳукумати таркибига 5 қишлоқ киради. Жами бўлиб ҳудудда 19 мингдан ортиқ одам яшайди.