Солиқ хизмати алкоголсиз ичимликларга акциз ставкасини 1 сомгача камайтирди

291

Аввал алкоголсиз ичимликларга акциз солиғ ставкаси литрига 10 сом бўлган бўлса, ҳозир бир сомгача камайтирилди. Бу ҳақда Солиқ хизматининг матбуот хизмати хабар берди.

Солиқ хизматининг маълумотига кўра, бундай қарорни вазирлар маҳкамаси 29-июлда қабул қилган.

Шунингдек, Солиқ хизматидан 2022-йилнинг 1 июлидан бошлаб Қирғизистонда тетиклантирувчи (энергетик) алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш ва импорт қилиш учун акциз солиғи жорий этилиши ҳақида огоҳлантирди.

Тетиклантирувчи (энергетик) алкоголсиз ичимликлар таркибига шакарнинг ёки бошқа ширинлаштирувчи ёки хушбўйлаштирувчи бирикмалар бўлган минерал ва газланган ичимликлар киради.