Боткен вилоятида 12 тонна ўғитни Ўзбекистондан ноқонуний ташиб келаётган 19 ёшли шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан маълум қилишди.
Махсус хизматнинг маълумотига кўра, гумондор Бўз-Адир – Боткен автомобил йўлида бораётганда қўлга тушган.
«Машинани текшириш вақтида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 12 тонна минерал ўғит топилган. Олинган ҳисоботларга кўра юкнинг нархи 480 минг сомни ташкил қилади», — дея таъкидлашди МХДҚдан.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Боткен вилоятининг божхона хизмати текширув ишини бошлади.
Жорий йилнинг 30-апрель ойида Боткен вилоятининг Лайлак тумани орқали Тожикистонга умумий ҳажми 4 тоннани ташкил қилган минерал ўғитни олиб ўтишни кўзлаган ҳайдовчи қўлга олинган.