Кун сурати: Агарда аёллар президент бўлганида

273

Рассом Роза Месирум 21-июль куни Қирғизистонда ўтган Маслаҳат учрашувига келган Марказий Осиё давлатлари  президентларини кутиб олган қизларнинг суратига ойна таъсиридаги арт яратди.

Суратнинг асл нусхасида миллий либосдаги қизлар қўлларида бўғирсоқ, қаймоқ ушлаб турганини кўриш мумкин. Уларнинг тўғрисида Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Қозоғистон давлат раҳбари Касим-Жомарт Токаев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев туз тотмоқда.

Сурат: Президент маъмурияти.

Суратдан илҳом олган Роза Месирум президентлар ўрнига либосдаги қизларни, қизлар ўрнига эса Қирғизистон президенти Садир Жапаровни миллий либосда, нон туз тутган ҳолда чизди. Ойна эффектида ўзгарган санъатнинг позицияси ижтимоий тармоқларда фаол тарқала бошлади.

Рассом Роза Месирум ижоди.

Қизлар — сиёсий тадбирларнинг безаклари

Рассом бу мавзуда бежиз арт яратмаган. Шу пайтгача юқоридаги сурат жамиятда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қизларнинг либослари ва безакларини муҳокама қилишди — улар қизлар кийган миллий либослар дизайнидан норози бўлишган.

Бироқ фаол Алтин Капалова ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида қирғизистонликларни қизларнинг кийимларига эмас, балки турли сиёсий тадбирларда безак сифатида ишлатилишига эътибор беришга чақирди.

Марказий Осиё давлатларида амалдорларни миллий либос кийган, қўлларига нон туз кўтарган қизлар кутиб олиш анъанаси бор. Шу билан бирга, қизлар чиройли бўлиши ва жилмайишлари лозим.

«Одамлар қизларнинг бўйинининг  узунлигидан тортиб, бошидаги салласигача жиддий муҳокама қилаётгани жирканчли [...]

Дизайнерларнинг сохта ишларига эътибор бермаслик мумкин. Келинг, патриархал анъаналардан воз кечайлик. Аёллар сиёсий воқеаларда безак бўлиш ўрнига, ўша сиёсий жараёнларни бошқариши керак», — деб ёзади Капалова.

Фаол қизлар бу каби тадбирларда кун иссиқда ҳам, совуқда ҳам, ёмғирли ҳавода ҳам туришини қўшимча қилган.

Сурат интернетдан олинди.

«Улар [меҳмонларни нон туз ушлаб кутиб оладиган қизлар] озода, чиройли, жилмаювчи, ёш ёки бутунлай ўсмир қизлар бўлиши керак. Қайсидир муассаса очилишида, совуқ кунда амалдорлар пальтода, кичикина қизлар эса юпқа кўйлак кийиб туришгани эсимда», – деб эслайди Капалова.

Аёллар сиёсатдан ташқарида

Дарҳақиқат, аёлларни сиёсатда гўзаллик буюми сифатида кўриш бутун дунёда катта муаммо ҳисобланади. Кўпинча қизлар ва аёлларни сиёсий тадбирларда безак ёки хизматчи сифатида кўришни хоҳлайдилар, лекин уларнинг сиёсатда бўлишини хоҳламайдилар.

Яқинда «Клооп» нашри Қирғизистонда сиёсатда аёллар камлигини суратлар ёрдамида акс эттирувчи мақола тақдим қилди. Ваҳоланки, нафақат мамлакатимизда, балки дунёда ҳам сиёсат билан шуғулланаётган аёллар сони кам.

Баъзи қизиқарли фактлар:

  • бутун дунёда юқори давлат лавозимларида эркакларга қараганда аёллар  анча кам;
  • дунё давлатларининг ярмида аёлларнинг сиёсатдаги иштироки 20 %дан ошмайди;
  • Қирғизистондаги мавқе қанчалик баланд бўлса, бу лавозимларда аёллар шунчалик кам.