«Ҳаммасини кечирдим». Аквапаркда чўкиб вафот этган Атайнинг онаси айбдорлар билан судлашмайди

276

Жорий йилнинг 6 июнь куни Ала-Тоо аквапаркида чўкиб ҳалок бўлган 3-синф ўқувчисининг онаси Асел Азикова ўғлининг ўлимида айбдорларнинг ҳаммасини кечирганини айтди. Бу ҳақда у Super TV порталига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Аквапарк маъмурияти келиб қуръон ўқитиб кетишди. Бақир-чақир қилиб ёки уришмадим. Чунки фарзандимга дуо олиб келаётган одамларга яхши-ёмон дейишдан нима фойда, бола қайтиб келмайдида бари бир. Бошқа ҳамма одамлар билан гаплашсам ҳам, ўша мактаб директори билан гаплаша олмадим. Чунки қандай қилиб бунча одам мактаб директори олдида турса [кўрмайсан]? Шунча болаларнинг ҳаётига масъул шахс кўз ўнгида шундай қилса, унда у қандай директор? У нима иш қилади, у ерда? Директорни ҳам кечирдим. Ҳаммасини кечирдим», — дейди Атайнинг онаси.

Азикова ҳеч ким билан судлашмасликка қарор қилганини билдирди.

«Бир йилдан буён тирик болани кўргиси келиб, тирик болани соғиниб, бир кўришга зор бўлиб, қучоқлаб яшаган қандайлигини биламан. Шунча одамнинг оналари бор, фарзандлари бор. Менга ўхшаб яна бир она фарзандини кутиб, ёки бир Атайга ўхшаган болалар ота-онасини кутишини истамадим. Мен минг судда ғолиб бўлиб, одамлар билан минг марта судлашсам ҳам, бари бир ютқазаман. Ҳақиқатни қидир дейишади, ҳақиқат фақат битта –Атай йўқ келмайди [қайтиб]. Етти кун уламасдан, етти кун овқат емай ўтирдим. Боламнинг арвоҳи учун, Аллоҳ учун, ўзимнинг бундан кейинги тинч ҳаётим учун жазолаш мавзусини ёпдим», — деди у.

Асел ҳаммадан ҳам онасига, Атайнинг бувисига қийин бўлганини айтди.

«12 июль куни Атайнинг туғилган куни бўлди. 10 ёшга тўлдида. Ўша куни жуда оғир бўлди. 26 май куни тирик боламни қучоқлаб, туғилган кунинг билан болам деб, 12 июлда эса ўлган боламнинг туғилган куни, яна ёлғиз ўтказдим. [...] Бувиси энг оғир, ёмон бўляпти. Бувисига жуда ёмон бўлмасин деб мен кучли бўлишга ҳаракат қиляпман. Она ҳаммаси яхши бўлади. Атай жаннатда, бола ота-онам кирмагунча [жаннатга] кирмайман дейди экан, онамга «Ойи, жуда меҳрингиз тушиб қолди, сизни жуда яхши кўрарди, жаннатда мени эмас сизни талаб кетадику» деб ҳазил қилиб қўяман. Мен базўр, Атай ҳақида кулиб, эслаб айтиб беряпман. Онам эса бундай қилолмаяпти. Йиғлаб, зор қақшаб, жуда ёмон бўляпти», — деди Асел.

Азикова фарзандининг баъзи бир характерлари ҳақида айтиб берди.

«Ўғлим шошиб овқатланарди. Ҳеч қачон уялиб, тортинмасди. Овқатни жуда яхши кўрарди, ўзи дўмбоқ бола эди. Тез-тез овқат егим келяпти деяр эди. [...] Болам қишда дзюдога борди, мен олиб кетгани борганимда болаларнинг ҳаммаси залда шуғулланаёган бўлса, менинг ўғлим кимонони кийиб олиб сомса еб, сув ичиб ўтирарди. [...] Қаерга борсам суратини олиб юраман. Шунда менга Атай олдимда юргандай бўлади. Гаплашаман, Атай, бундай қиляпман, агар мен нотўғри қилаётган бўлсам ўғлим тушимга кир», — дейди она Атайни хотирлаб юришини айтиб.

Атайнинг ўлими

Атай 6 июнь куни «Ала-Тоо» аквапаркига чўкиб кетган. У № 95 мактабнинг 3-синфининг ўқувчиси эди. Ўша куни бола синфи билан бирга аквапаркка борган, ота-оналарни болаларга қутқарувчилар билан икки киши назорат қилади деб ишонтиришган.

Боланинг ўлимига боғлиқ «Эҳтиётсизлик туфайли ўлимга олиб келиш» ва «Истеъмолчилар учун хавф яратиш» моддалари асосида икки жиноят иши қўзғалган. Ўқувчининг ўлимидан кейин икки кундан сўнг мерия аквапаркка боришни уюштиришга масъул олти нафар ўқитувчи ва ўқув бўлимининг бошлиғи ишдан бўшатилганини билдирган. 10 июнда Бишкек шаҳар кенгаши йиғинида мактаб директорини хизматдан олиш қарори қабул қилинган.

Бундан ташқари, 11 июнда аквапарк қутқарувчиси қўлга олиниб, СИЗОга киритилган.