Қирғизистоннинг олий ўқув юртларида педагогик йўналишда ўқиётган талабаларга стипендияларни бериш тизими ўзгарди. Бу ҳақда «Клооп»га Таълим ва илм вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.
Муассасанинг маълумотига кўра, бунга қадар бўлажак ўқитувчилар қайси курсда ўқиётганига қарамай ойига 1200 сомдан олар эди. Янги тизим бўйича улар биринчи курсда 1000 сомдан олишади, ундан кейин ҳамр йили 1000 сомдан қўшилиб туради.
Аввалроқ вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати олий ўқув юртларида бўлажак педагогларга 4 663 ўрин грант ўринлари берилишини билдирган.
Ўқитувчиларнинг маоши
2022-йилнинг апрелида маориф тармоғида ишлаган ходимларнинг маоши қуйидагича кўтарилган: педагогика персоналиники 80%га, кичик ва техник перосналники 80%га, административ ходимларники 50%га.
Аввал ўқитувчиларга ишлаган соатлари учун ойлик тўланар эди, энди эса уларнинг маълум бир ставкаси бор, у ҳар бир ўқитувчига индивидуал ҳисобланади.
Аввалроқ Таълим вазирлигининг бюджет сиёсати ва молиявий таҳлил бошқармасининг етакчиси вазифасини бажарувчи Гулнар Тохтакунова ҳозирда ҳусусий ва давлат ўқув юртларида маош бирдек бўлиб қолганини таъкидлаган.
2022-йилнинг июнь ойида президент Садир Жапаров ўқитувчиларнинг ойлигини йилнинг охиригача яна кўтариб беришни ваъда қилган.