Ўш регионал архитектура ва шаҳар қуриш бошқармаси етакчисининг ўринбосари Айбек Жетимишов кўлга чўкиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўш мэриясидан билдиришди.
Маълуомтга кўра, воқеа 24-июлда бўлган. Жетмишов Иссиқкўлдаги «Кейсар» дам олиш марказида юриб кўлга чўкиб кетган.
Уни сувдан олиб чиқишиб, ҳудудий касалхонага етказишган. Аммо у жонлантириш бўлимида ҳушига келмай вафот этган.
Жетимишов 51 ёшда эди. У Ўш вилоятининг Алай туманида туғилган.
Марҳум 2000-йилдан бошлаб Ўш шаҳар архитектура ва қурулиш бошқармасида, шундан кейин Жалолобод шаҳрида ишлаган.
Ўшда бошқарма етакчисининг ўринбосари бўлиб 2018-йилдан бери ишлаётган эди.