Чуй вилоят суди Тилекмат Куроновни шартли турда муддатидан аввал бўшатишдан бош тортди

303

Чуй вилоят суди фаол Тилекмат Куроновни (Кудайберген ўғли) шартли турда муддатидан аввал бўшатишдан бош тортди. Бу ҳақда Чуй вилоят судининг матбуот хизматидан «Клооп»га билдиришди.

У ердан суд 25-июлда Куроновни адвокатининг фаоли шартли турда муддатидан аввал бўшатиш бўйича илтимоси кўрилганини айтишди. Ҳукмга кўра, Аламудун туман судининг фаолни қамоқда қолдириш қарори кучида қолдирилган.

Чуй вилоят судидан бош тортишга Куронов қамоқ жойида қоида бузгани, аниқроғи, тинтув вақтида ундан телефон топилгани бирдан бир сабаб бўлганини хабар қилишди.

Тилекмат Куронов №27 ётоқ қамоғида жазо муддатини ўташни давом эттиради.

Куронов 2021-йили 15-мартда қўлга олинган. Терговнинг версиясига кўра, фаолни қўлга олишга «ижтимоий тармоқларда эълон қилган баёнотлари» сабаб бўлган. Фаол постларида «ҳукуматни куч билан босиб олишга ва оммавий тартибсизликларга очиқ даъват қилган».

Айни вақтда ҳуқуқ тартибот органи ходимлари фаолнинг уйини ва «Ханституцияга қарши» марказининг офисини тинтувга олган. 17-мартда эса Свердлов туман суди фаолни Бишкек шаҳридаги №1 тергов қамоғига бир ойга киргизиш қарорини чиқарган.

2021-йилнинг 26-апрелида эса Бишкек шаҳар суди фаол Тилекмат Куроновнинг эҳтиёт чорасини ўзгартириб, у тергов қамоғидан уй қамоғига чиқарилган. Куроновга «Ҳукуматни босиб олишга ҳаракат қилиш» моддаси бўйича айб қўйилган.

2021-йилнинг 20-августида Бишкекнинг Свердлов туман суди фаолни «Ҳукуматни куч билан босиб олишга очиқ чақириқлар», «Сайловчиларни сотиб олиш» моддалари бўйича айбдор деб топиб, бир ярим йилга озодликдан ажратган.