22-июлда Ўш шаҳрида 28 ёшли шахс қотилликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш шаҳар милициясининг патрул хизматидан билдиришди.
Маълумотга кўра, воқеа 21-июлдан 22-июлга ўтар кечаси соат 2:00лар атрофида Исанов кўчасида бўлган. Шифокорлар милициянинг 102 хизматига 30 ёшлардаги шахс тиғли буюмдан жароҳат олиб вафот этгани ҳақида хабар қилган.
Милиция ходимлари гумондор қатори Қорасув туманининг 28 ёшли турғунини қўлга олишган.
Бу факт «Қотиллик» моддаси билан қайд этилиб, гумондор вақтинчалик ҳибс қилинувчи жойга киритилди. Воқеа тафсилотларини аниқлаш мақсадида милиция гумондорни сўроққа қилмоқда.
Бунгача, 17-июнда Жалолобод вилояти Майлуу-Суу шаҳрининг 44 ёшли турғуни қотилликда гумон қилиниб ҳибсга олинган.
Тергов жараёнида гумондор марҳум билан спиртли ичимлигини ичиб ўтириб жанжаллашиб қолади, бошини тош билан ёргани аниқланган. Гумондор икки ойга қамоққа олинган.