21 июнь куни Чуй вилоятининг Аламудун тумани Таш-Добе қишлоғи аҳолиси митинг ўтказди. Қишлоқдаги тоза сув муаммосини ҳал қилишни талаб қилган ўнлаб одамлар бўш челак кўтариб йўл бўйлаб саф тортди.
Митинг иштирокчилари «жазирама иссиқда қишлоқда ўн кундан ортиқ вақтдан бери сув йўқлигини» таъкидлаб, мутасаддилардан муаммони ҳал қилишни талаб қилишди.
Айрим турғунлар қишлоқда аҳоли сони йилдан-йилга кўпайиб бораётгани, тоза сув етарли эмаслигини таъкидлади. Уларнинг фикрича, сув қувурларини таъмирлаш керак.
Айрим аҳоли қишлоқда аҳоли сони йилдан-йилга кўпайиб бораётгани, тоза сув етарли эмаслигини таъкидлади. Уларнинг фикрича, сув қувурларини таъмирлаш керак.
Шунингдек аҳоли расмийлар ва маҳаллий ҳукумат муаммони ҳал қилишга ваъда берган, бироқ узоқ йиллардан буён амалга оширмаётганини ҳам танқид остига олди.
Митингга келганлар қишлоққа сув келгунича бўш челакларни йўл четига кўтариб чиқишдан тўхтамасликларини қўшимча қилишди.
Қирғизистондаги тоза сув муаммоси
Қирғизистондаги қишлоқларининг асосий муаммоларидан бири - ичимлик суви етишмаслигидир. Ҳатто тоза сув тортилган баъзи қишлоқлар ёки шаҳарларда аҳоли лойқа сув ичишга мажбур.
Мамлакатдаги 300 га яқин қишлоқда умуман тоза сув йўқ, яна 600 га яқин қишлоқда сув қувурлари зудлик билан таъмирланиши керак. Халқаро ташкилотлар тоза сув билан таъминлашга қаратилган дастурларга катта маблағ ажратмоқда: 2026-йилгача деярли ярим миллиард доллар ажратилган. Аммо сўнгги икки йилда бор-йўғи 123 та қишлоқ тоза сув билан таъминланган.