Қирғизистонда ўгай ота 10 ёшли қизни порно бизнесга жалб қилганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда «Клооп» журналистига Oasis жамғармаси директори Мээрим Осмоналиева маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, зўравонлик содир бўлган пайтда қиз 10 ёшда бўлган, ҳозир эса 12 ёшда. Воқеа фақат 2022 йил бошида ошкор бўлди.
Осмоналиеванинг қайд этишича, гумонланувчи вояга етмаган қизни порно бизнесга жалб қилган. У порно сайтларда қизларнинг суратлари ва видеоларини сотган.
«Бу факт АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан аниқланган. Махсус хизматга маълумот АҚШ Давлат департаменти томонидан етказилган», — деди Осмоналиева.
Унинг сўзларига кўра, қизни оиладан олиб кетишган. Ҳозир у реабилитация марказида.
Осмоналиеванинг қайд этишича, прокуратура ишни судга олиб чиққан. Гумонланувчига нисбатан «Жинсий зўравонлик ҳаракатлари», «Болани порно бизнесга жалб қилиш», «Жинсий ҳаракатларга мажбурлаш» ва «Беҳаё материалларни тарқатиш» моддалари билан айбланган.
«Гумонланувчи 2022 йил март ойида ҳибсга олинган. Ҳозир СИЗОда», — дея қўшимча қилди Осмоналиева.
Қизлар ва аёлларга нисбатан зўравонлик
Қирғизистонда 2022-йил бошидан бери болаларга нисбатан 400 дан ортиқ зўравонлик ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда «Биринчи радио» эфирида ИИВ Жамоат хавфсизлиги хизмати бошқармаси бошлиғи Нуржан Адилова маълум қилди.
Уннинг айтишича мазкур 400 фактнинг 55 ҳолати жинсий зўравонликдир.
Рўйхатга олинган 55 та жинсий зўравонлик ҳолатлари орасида: 19 таси зўрлаш, 5 таси жинсий зўравонликка уриниш, 23 таси вояга етмаган қизларга нисбатан жинсий зўравонликка уриниш ва 8 таси нопок ҳаракатлардир.
Жорий йилнинг январ ойида таълим ва фан вазири ўринбосари Нодира Жусупбекова 2021-йилда 417 нафар ёш бола зўравонликка учраганини айтган эди. Жусупбекованинг аниқлик киритишича, жабрланганларнинг 118 нафари жинсий зўравонликка учраган.
Ўтган йилнинг январь ойида эса ИИВ Қирғизистонда жинсий зўравонликдан азият чеккан болаларнинг 80 фоизи қариндошлари ёки танишлари қурбони бўлганини маълум қилган эди. Шунингдек, вазирлик ёш болаларга нисбатан жинсий ҳаракатлар уйда ёки меҳмонга боришда содир бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Дунёда аёллар фаровонлиги ва хавфсизлиги бўйича глобал индексда 2021-йилда Қирғизистон Марказий Осиёдаги энг хавфли давлат деб топилди. Қирғизистонда эркаклар аёлларни ўғирлашади, зўрлайди, ўлдиради ва кўпинча жазосиз қолади.
Уларнинг маълумотларига кўра, бунга ҳуқуқ-тартибот идораларининг жабрланувчиларга нисбатан лоқайд муносабати, юқори малакали аёл терговчилар ва махсус тайёргарликдан ўтган судяларнинг етишмаслиги сабаб бўлган.