16 июлда Тон туманидаги қурилиши битмаган «Аалам Ордо» мажмуасининг пляжида икки ёш йигит чўкиб кетди. Бу ҳақда Иссиқкўл вилоятининг Ички ишлар бошқармаси «Клооп»га билдирди. Чўкиб кетганларнинг бири 22 ёшда, иккинчиси 16 ёшда экани аниқланди.
Милициядан билдирганидай, ёнида дам олаётганлар йигитларга ёрдам беришга ҳаракат қилган, аммо сувдан фақат биттасининг жасадини чиқара олишган. Иккинчи шахснинг жасадини ФВВ ходимлари олиб чиққан.
Бундан ташқари, 17 июль куни соат 15:00лар атрофида Иссиқкўл туманига қарашли Тору-Айгир билан Чирпикти қишлоғи ўртасида тўрт ёшли қиз чўкиб кетган. Унинг жасади ҳозирги вақтгача топилмади.
Маҳкамадан қизнинг жасадини қидиришга 25 қутқарувчи, милиция ходимлари ва маҳаллий аҳоли жалб қилинганини билдиришди.