«Аҳоли саломатлигини яхшилаш учун». Швейцария Қирғизистонга 400 млн сомдан ортиқ пул ажратади

261

19 июль куни соғлиқни сақлаш вазирининг вазифасини бажарувчи Жаркинбек Касимбеков Швейцария элчиси Оливе Бангертер билан учрашди. Улар «Юқумли бўлмаган касалликларни олдини олиш бўйича» лойиҳанинг иккинчи босқичини келишувини имзолашди.

Сурат: ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур лойиҳа 2018 йилдан бери юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олишга қаратилган ҳамда аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга хизмат қилиб келаётганини билдирди.

Мазкур лойиҳани давом эттириш учун Швейцария ҳукумати Қирғизистонга 5 млн франкдан ортиқ — тахминан 400 млн сомдан ортиқ маблағ ажратгани айтилди.

«Лойиҳа тизимли даражада ишлаб, шимолий ҳудудлардаги барча оилавий шифокорларни ва ҳамшираларни компьютер жиҳозлари билан таъминлаш орқали дастлабки соғлиқни сақлаш ташкилотларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаётгани бизни қувонтиради. Бу соғлиқни сақлаш тармоғини рақамлаштиришда улкан ҳисса», — дея таъкидлади вазир вазифасини бажарувчи Жаркинбек Касимбеков.

Лойиҳанинг биринчи босқичи шимолий ҳудудни қамраса, ушбу босқичда тўрт йил давомида Ўш, Жалолобод, Боткен вилоятларида ва Ўш, Бишкек шаҳарларида ишлар олиб борилади.

Муаллиф: Жарқинай Женалиева