Бишкекдаги савдо марказларидан бирида 50 ёшли шахс сотувчи қизга жинсий тажовуз қилди. Бу воқеа акс этган видео Инстаграмдаги black_list.kg саҳифасида эълон қилинди.
Жабрланган қиз воқеа 15 июль куни содир бўлган.
«Одоб билан гапира бошладим, у бирдан “Сенга 1000 доллар бераман, кимсасиз ерга борайлик, мен сенинг бокиралигингни олишим керак” деди. “Афсусланмайсан, меники 21 см”, “исломда шундай, қизлигингни олишим керак” деб таклиф қилди», — деди қиз.
Бу сўзлардан сўнг қиз уни суратга олишни бошлади. Видеода қиз эркакни уят қилиб, савдо маркази қўриқчиларини ёрдамга чақираётгани эшитилади.
«Бу қоқ туш вақтида содир бўлди. Мен титраб кетдим, нима қилишни билмай қолдим», — деди у.
Айни пайтда Бишкек шаҳар ИИББ матбуот хизмати «Клооп» журналистига қизнинг воқеаси тергов қилинаётганини маълум қилди.
Бишкекда 13 июнь куни тажовузга қарши пиёда юриш бўлиб ўтди. Унда 30 га яқин қизлар «Россия» кинотеатридан ЦУМгача «Жинсий алоқа кўрсатиш - жиноятдир» деб ёзилган плакатларни кўтариб боришди.
Пиёда юриш иштирокчилари шу йўл билан Қирғизистонда зўравонлик кўрсатганларга нисбатан жазони кучайтириш зарурлигини ҳукуматга етказмоқчи эканликларини айтишди.
Статистик маълумотларга асосланиб, Қирғизистондаги аёлларнинг 83%и ҳаётида камида бир марта руҳий, жисмоний ва жинсий зўравонликка дучор бўлган. Уларнинг аксарияти жамоатчилик томонидан қораланишдан қўрқиб ёки милиция ёрдам бермайди деган ишонч туфайли ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилмаган.