Мактаб директорларини танлаш бўйича имтиҳон тўлиқ автоматлаштирилган тест синови шаклида ўтказилиб, коррупцияга қарши курашиш асоси бўлган инсон омилига барҳам берилади. Бу ҳақда таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев 13 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Вазир директорларни тайинлашнинг янги механизми янада содда ва шаффоф бўлишини таъкидлади. Унга кўра, ҳар ким имтиҳонни онлайн томоша қилиши мумкин.
«Янги механизмнинг биринчи хусусияти шундаки, директор лавозимига номзод танловда иштирок этиш учун мустақил равишда ҳужжатлар тўпламини сайтга юклайди. [...] Аудиториялар, онлайн режимида кўрсатилиши мумкин бўлган видеокузатув мосламалари билан жиҳозланади, тест натижалари номзодларга бир зумда эълон қилинади», —деб тушунтирди у.
Бейшеналиевнинг қўшимча қилишича, тест синови маъмурий бошқарув, педагогика, психология, ИТ-технологиялар, низоларни ҳал этиш ва таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар каби мавзуларни ўз ичига олади.
«Ўқитувчи бутун таълим тизимининг ўзаги бўлса, директор - мактабнинг ўзагидир. Аввало, мактаб таълимининг сифати раҳбарнинг фаоллигига боғлиқ. Бундан буён мактаб раҳбариятини тайинлашда шаффофликни таъминлаймиз», — деб ваъда берди вазир.
12 июль куни Президент Садир Жапаров «Давлат ва мунисипал умумтаълим ташкилотлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Унга кўра, бундан буён мактаб директорлари танлов йўли билан танлаб олинади ва беш йил муддатга сайланади.
Фармон профессионал раҳбарлар кадр таркибини яратиш мақсадида қабул қилинганини таъкидлади. Танлов таълими вазирлиги ҳузуридаги «Миллий таълим сифатини баҳолаш ва ахборот технологиялари маркази» томонидан ташкил этилиши айтилди.
Таълим вазирлиги мамлакат бўйлаб 966 та мактабда директор лавозимига имтиҳон ўтказилишини маълум қилди.