11 июлда «Ихсан» кооперативининг таъсисчиси Акинай Бекмурзаева қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВдан билдиришди.
Маълумотга кўра, жорий йилнинг март ойидан бошлаб мамлакатнинг барча ҳудудларидан мазкур кооператив устидан шикоятлар тушган.
Турғунлар мазкур кооперативга пулларини солиб, аммо ваъда қилинган мулкни олмаганидан арз қилишган. «Ихсан» аъзолигидан чиққан аҳоли маблағларини қайтариб олиша олмаган.
Умумий зарар 121 млн 313 минг 950 сомни ташкил қилган. «Ихсан» кооперативи бу миқдорнинг ўрнини тўлдирмаган.
Оқибатда ИИВ кооперативининг устидан «Товламачилик» ва «Ишончга топширилган мулкни ўзлаштириш ёки сарфлаш» моддалари билан жиноят иши қўзғалган.
Мазкур жиноятда гумонланиб «Ихсан» таъсисчи Акинай Бекмурзаева қўлга олинди. У ҳозирда Бишкек шаҳар ИИБнинг вақтинча ҳибсда сақловчи жойига киритилди. Тергов давом этмоқда.
ИИВдан ушбу кооперативда молия пирамидаси белгилари борлигини айтиб, қирғизистонликларни унга қўшилишдан эҳтиёт бўлишга чақирди. Шунингдек кооперативга солинган маблағлар қайтарилмаслиги мумкинлигини огоҳлантирди.
Бунгача мазкур кооперативдан норози бўлган аҳоли бир неча маротаба намойишга чиқишган. Ваъда қилинган мулкни ололмаган кооператив аъзолари пулларини қайтаришни талаб қилишган. Шу билан бирга ҳукуматдан бу ишни назоратга олишни сўраган.