Жалолобод вилоятининг Новкен туманида йўл ҳалокати қайд этилиб, 56 ёшдаги ҳайдовчи вафот этди. Яна уч киши касалхонага ётқизилди.
Маълумотга кўра, 4 июлга ўтар кечаси тахминан соат 2:00 да Бишкек — Ўш авто йўлида «Жигули» ва «Мерседес» машинлари тўқнашиб кетган. «Жигули» ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.
«Мерседес»нинг ҳайдовчиси ва икки йўловчиси эса Новкен туман касалхонасига етказилган.
Ўша куннинг ўзида Иссиқкўл вилоятидаги Балиқчи — Ананьево — Қоракўл авто йўлида йўл ҳалокати юз берган. Кечки соат тахминан 19:30 да Honda Odyssey билан Toyota Estima русусмидаги автомобиллар тўқнашиб кетган.
Авария оқибатида 7 ёшдаги бола билан 69 ёшдаги киши ҳалок бўлган. Яна 12 киши касалхонага етказилган.
Бишкек — Ўш авто йўлида жорий йилнинг тўрт ойининг ўзида 74 йўл ҳалокати қайд этилиб, унинг оқибатида 12 киши ҳалок бўлди.
2021-йилнинг 11 ойида мамлакатда йўл ҳалокатидан 780 киши ҳалок бўлиб, 10 мингдан ортиқ киши жабрланган.