Ўш мэриясининг кириш қисмига зинадан чиқа олмаган жисмоний имконияти чекланганлар учун лифт ўрнатилди. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизматидан билдиришди.
Шаҳар маъмуриятидан лифт мэр топшириғига кўра ногиронлиги бор шахслар учун шароит яратиш чора-тадбирлари доирасида ўрнатилди деб таъкидлашди. Мэриянинг йўлагига қурилган пандус талапга жавоб бермайди. Чунки ундан аравачада ўтирган жисмоний имконияти чекланган одамлар чиқа олмайди.
Ҳозирда автомат пандус ишга тушмади — мэриядан лифт жорий хафтада ишчи комиссия қабул қилганидан кейин ишлашини билдиришди.
Ижтимоий тармоқ фойдланувчиларидан бири бу билан бирга жисмоний имконияти чекланганлар учун бир қатор шароитлар яратилиши кераклигини таъкидлади.
«Масалан кўзи ожиз ёки кўриш қобилияти ночорлар учун ҳам Брайль шрифти билан жадвал ва тинглаш учун радио ҳам ўрнатилиб, бир хил шароит яратилиши керак», — деди у.
Лифтни ўрнатиш учун тендер жорий йилнинг 6-апрелида мэрияга қарашли капитал қурилиш бошқармаси томонидан эълон қилиниб, иккин кун давом этган. Бошқарма мазкур иш учун 516 минг 507 сом сарфлашни режалаштириб, тўғридан-тўғри шартнома тузмоқчи бўлган.
Тендерга учта компания қатнашиб, «Мерудан» МЧЖ 500 минг сом таклиф этиб ғолиб бўлган. Шу билан бирга пандусни ўрнатиш учун анча кам миқдор — 468 минг сом — таклиф этган «ОЛИМП-КИЯ» МЧЖ ғолиб бўлмаган.
Ғолиб деб топилган «Мерудан» МЧЖсига Эмилбек Турдуев етакчилик қилади. Компания турар-жой ва турар –жой бўлмаган биноларни қуриш билан шуғулланади. Турдуевнинг компанияси шаҳар ҳукумати қошидаги ишхоналар эълон қилган тендерларда иштирок этиб, ғолиб бўлиб келади.
2017-йили Бишкек мэрияси ер ости йўлларига кўтаргичларни ўрнатган. Аммо улар ўрнатилганидан буён ишламаган-кўтаргичлар ишлаши учун маблағ кераклиги, лекин мэрияда маблағ етишмаслиги айтилган.
Натижада МХДҚ лифтларни нима сабабдан ишламаётганини текшира бошлаган.
Жисмоний имконияти чекланганларнинг норозилиги
Бунгача Ўш шаҳридаги жисмоний имконияти чекланган кишилар ва фаоллар пиёда юриш уштиришган. Улар шаҳарда ногиронлар учун шароит йўқлигини айтиб, мэриядан норози бўлишган.
Тўпланганлар шаҳар пиёдалар йўлакчаси, махсус пандусдарнинг йўқлигидан соғлигида имокнияти чекланган кишиларнинг кўчада юриши қийинлигини айтишган. Улар ҳукумат йўлларни қуришда ногиронларга шароит яратса деб талаб қилишган.
«Бизга йўлда юриш учун шароитлар йўқ ҳисобида. Масалан, йўлда ариқдан ўтишда қийинчиликка учрайман. Пандуслар талаб даражасида эмас. Мустақил чиқа олмаймиз, албатта кўчада бировнинг ҳамрохлигига мухтожмиз», — деган иштирокчилардан бири.
Акция қатнашувчилари шаҳар марказида ва мэрия қаршисида жойлашган Токтогул истроҳат боғида юришган. Бу орада талаб даражасидаги пиёдалар йўлкаси ва пандусларни белгилаб кўсатишган
Иштирокчиларнинг бири кўзи ожиз Жакшилык Кадиров шаҳарда овозли йўл чироқларининг йўқлиги уларнинг ҳаётини «хавфга солаётган»ини айтган. Ногиронлиги бор кишилар шаҳарда учраган қийинчиликларни айтишган.
Унда пиёда юришга чиққанлар билан мэрия вакиллари учрашмаган. Кейинроқ шаҳар ҳукуматидан мэр Алмаз Мамбетов шаҳарда пиёдалар учун шароитларни яратишни «қўлга олди» деб ишонтиришган.
Қирғизистон 2019-йили Ногиронлар ҳуқулари тўғрисида БМТ Конвенциясини ратификациялаганига қарамай, улар учун етарли шароитлар тузилмаяпти. Ногиронлиги бор кишилар аҳолининг ожиз қатлами бўйича қолмоқда ва давлат қарорларини қабул қилишга жалб қилинмайдилар.