Новқатда ўспирим бола тенгқур қизни зўрлашда гумонланмоқда

290

Ўш вилоятининг Новқат туманининг турғуни 16 ёшдаги қизи зўрланганини айтиб милицияга мурожаат қилди. Бу ҳақда «Клооп»га Ўш вилоят ИИБдан билдиришди.

Милициянинг маълумотига кўра, 23-июнга ўтар кечаси рейд вақтида милиционерлар балоғатга етмаган қизни кўчада кўриб қолиб, уни уйига етказишган.

Уйига борганда ўспирим ота-онасига ўша куни зўрланганини айтган. Шу сабаб отаси эртасига милицияга ариза билан мурожаат қилган.

Вилоят ИИБдан зўрларшга қизнинг тенгқури гумонланиб, текширув ишлари давом этаётганини таъкидлашди. Жабрланувчи билан гумонланувчининг ёши балоғатга етмагани учун милициядан бошқа маълумот беришдан бош тортишди.

Қирғизистонда 2022-йилнинг бошидан бери болаларга нисбатан 400дан ортиқ зўравонлик факти қайд этилди. Унинг 55и — жинсий турдаги зўравонлик.

Жинсий турдаги зўравонликнинг ичидан: 19и зўрлаш, 5и жинсий зўравонлик кўрсатиш ҳаракати, 23и балоғатга етмаган қизларга нисбатан жинсий зўравонлик кўрсатиш ҳаракати, 8и шилқимлик ҳаракатлари.

2021-йили эса 417 ёш бола зўравонликка дучор бўлган. Жабрланувчиларнинг 118 нафари жинсий зўравонликка учраган.