24-июнда Ўш шаҳрининг марказий майдонида фуқаролик фаоллари казинога вето қўйиш талаби билан митингга чиқишди. Унга 20га яқин одам қатнашди.
Намойишни Алманбет Абилкасим ўғли бошчилигидаги шаҳар фаоллари уюштирди. Акцияга чиққанлар мамлакат бўйлаб казиноларни очмасликни талаб қилиб, президент Садир Жапаровга мурожаат қилишди.
«Ҳурматли Садир Нуркожоевич, қирғиз халқи номидан, казинога қарши бўлган халқ номидан сиздан илтимос, казинони очиш бўйича қонун лойиҳасига вето қўйинг!» — деди Абилкасим ўғли.
Шу билан бирга фаол Мунар Иса казино очиладиган бўлса, ҳукумат қаттиқ назрат қила олмай қолиши мумкин деди.
«Яширин ишлаётган казинолар ҳозир ҳам кўп экан. Ҳозирда улар назорат қилинмаяпти. Кейин яна очилса, қандай қилиб назорат қилади? Мен тушунмаяпман. Чунки кўпчиликнинг қўш фуқаролиги бор. Улар бошқа фуқаролиги билан киравериши мумкин. Биз бюджетни тўлдирамиз десак, жуда кўп йўллари бор», — деди у.
Тинчлик акциясига йиғилганлар «Президент, казино қонунига вето қўйсин!», «Қирғизистон казиного қарши!» деб қийқиришди.
Жогорку Кенешнинг 22-июндагы йиғилишида Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров казино очилса давлат бюджети 2 миллиард сомгача тўлишини айтган.
У қонунга кўра, козиноларга фақат чет эл фуқароларикира олишини эслатган. Агар аксинча бўлса, казино жиҳозлари мусодара қилиниб, лицензияси олинишини таъкидлаган.
Бундан ташқари Жапаров казиноларга кирган шахсларга назорат қилиш учун йўлакка биометрик назорат ўрнатиш режалаштирилаётганини билдирган.
Қонун лойиҳаси овоз бешинчи марта овозга қўйилганидан сўнг иккинчи ва учинчи ўқишдан ўтди. Унда умумий 72 депутат иштирок этиб, 58 маъқул, 9и қарши деган овоз берган. Фақат «Бутун Қирғизистон» партияси депутатлари овоз беришда иштирок этишмади.
Қирғизистонда казиноларни очиш
2021-йили президент Садир Жапаров Қирғизистонда казино очишни таклиф этган. Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров ташаббусни қўллаб -қувватлаган.
2021-йилнинг 27-апрелида президент казиноларни мамлакатнинг барча ҳудудларида очиш ғоясини тавсия этган. Ўша вақтда Жапаров қимор ўйинлари бюджетга «миллиардлаб» даромад олиб келишини таъкидлаб, вазирлар маҳкамаси фақат ҳар бир ўйин столи учун солиқ олмасдан, казино фаолиятини юритиш учун 1- 1,5 млн долларга лицензия сотишига ишонтирган.
Иқтисод ва тижорат вазирлиги «Кўнгил очар ўйинлар иши тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, 28-мартда жамоат муҳокамасига олиб чиққан.
Лойиҳага кўра, маҳкама казино, тотализатор, букмекер контора ва залларнинг, шунингдек ўйин автоматларининг фаолиятини қайта қонунийлаштиришни кўзлайди.
Иқтисод вазирлиги бу қонун лойиҳасининг «кечиктириб бўлмайдиган» қатори — навбатсиз тартибда дарҳол уч ўқишда кўриб чиқишни таклиф этган.
Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, Қирғизистон фуқаролари билан шу билан бирга меҳнатга лаёқатсиз ёки 21 ёшгача тўлмаганлар қиморхоналар мижози бўла олмайди.
Вазирлар маҳкамаси бошлиғи Акилбек Жапаров 2001-йилда мамлакат бюджетига казино ва қимор ўйинлари фаолиятидан 630 миллион сом тушганини, бу сафар мазкур миқдор тўрт баробар кўп бўлади деб кутилаётганини айтган.
20-июнда Жогорку Кенешнинг Бюджет, иқтисод ва фискалдык сиёсати бўйича қўмитаси казинони қонунийлаштириш бўйича қонун лойиҳасини маъқуллаган.
Казиноларнинг очилишига қарши чиққан депутат Дастан Бекешев қонун лойиҳаси парламентдаги иккинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинганини айтган. Ҳужжатни қабул қилиш жараёни ёпиқ эшик ортида ўтган.