Бишкекнинг жанубий қисмида «Буюк кўчманчилар мероси» миллий  холдингига янги иморат қурилади

279

«Буюк кўчманчилар мероси» миллий  холдингига идора биносини қуриш учун Бишкекнинг жанубий қисмидан ер ажратиб берилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Эрбол Султанбаев билдирди.

«Бир йил ичида янги бино қурилиб, кўчиб кириш топшириғи қўйилди», — дея таъкидлади у.

Шу билан бирга, Султанбаев холдинг Панфилов кўчаси 178 манзилидаги 5 минг квадрат метр майдонни эгаллаган бинода вақтинча ишлашини билдирди. Давлат компаниясининг ушбу манзилга кўчиб боргани ҳақида 16-июнь куни айтилган эди.

Депутат Женишбек Токторбаев парламент йиғилишида миллий холдинг идорасининг ижарасига ҳар ойда 120 минг доллар тўлаётганини айтган.

Депутат хабарида миллий холдингдан изоҳ бериб, янги бинога кўчиш миллий  холдинг ходимларининг кўпайиши туфайли бўлган. Ўша вақтда компания ижара ҳақини ошкор этмаган, аммо бу идора фойдасига «ижара хақини ўртача бозор баҳоси билан шартнома тузилган»ини таъкидлаб, «компания энг паст баҳони танлаб олган»ини айтган.

«Идорадан кўчиш масаласи бунгача ижара эгаси қўшимча офис майдонлари билан таъминлаб бера олмагани ва ҳозирги вазиятга ҳамда компания талабларига кўра хизмат кўрсата олмаслигидан келиб чиққан. Янги идора [...] ҚГКнинг зарурий штатини ва  холдингнинг лойиҳаларини жойлаштира олади», — деб билдиришган холдингнинг матбуот хизматидан.

Муассасадан «янги офисга кўчиш бюджет тузувчи ишхонанинг чиқимларини ҳаддан ташқари кўпайтирмайди, аксинча, самарадорлиги билан даромадни яхшилайди» деб ишонтиришган.

Султанбаевнинг таъкидлашича, «Буюк кўчманчилар мероси» миллий  холдингининг янги идорага кўчиши бўйича қарорни Тенгиз Болтурук президент билан ҳам, вазирлар макамаси билан ҳам маслаҳатлашган эмас.

«Бир ой аввал мазкур воқеа бўйича президент Жапаров топшириғи билан текширув олиб борилиб, Тенгиз Болтурукка маслаҳат қилинмаган қарори учун огоҳлантириш берилган. Шу билан бирга “Қумтўр”нинг гаражи хусусий томондан давлат гаражга [аввалги ЖК гаражига] кўчирилди. Энди бундан кейин ижара ҳақи давлатга тушиб туради. Аввал ижара ҳақини хусусий томонлар олган», — деди у.

Болтурук, холдинг ва «Қумтўр»

«Миллий кўчманчилар мероси» миллий холдинги тузилгани тўғрисида вазирлар маҳкамаси бошлиғи Акилбек Жапаров 2021-йилнинг 14-декабрида  холдинг тузиш қарорига қўл қўйганида аниқ бўлган.

Унда Вазирлар маҳкамасининг миллий холдинг президент Садир Жапаровнинг кон қазиш тармоғини ислоҳ қилиш тўғрисидаги фармони асосида тузилган деб тушунтиришган. Холдинг Қирғизистондаги барча стратегик конларни бирлаштириши керак, уларни фақат маҳаллий давлат компаниялар ишлатади.

Тенгиз Болтурук. Сурат: Президент сайтидан.

Тенгиз Болтурук — «Миллий кўчманчилар мероси» миллий холдингининг бошлиғи, Қумтўр конини собиқ ташқи бошқарувчиси ва Centerra Gold Inc компаниясининг директорлар кенгашининг собиқ аъзоси.

2022-йили апрел ойи бошида вазирлар маҳкамаси ва Centerra Gold Inc. Қумтўр конини Қирғизистонга ўтказиш бўйича дастлабки шартномани имзолашган. Унга кўра, томонлар  «Қумтўр» бошқаруви бўйича баҳс-мунозараларни изга солишган.

Битимдаги энг асосий нуқталардан бири Centerra’нинг шўъба корхонаси — «Қумтўр Голд Компани»ни 100%  эгалик ҳуқуқи Қирғизистонга ўтганда бўлди.

«Қумтўр олтин кони Қирғизистоннинг тўлиқ эгалик ҳуқуқига қайтарилди», — деб эълон қилган президент Садир Жапаров шартномага қўл қўйилганидан кейин.