Вазирлар маҳкамаси «Жисмоний шахсларнинг активларини ихтиёрий тарзда легаллаштириш ва амнистия тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Жогорку Кенеш эътиборига ҳавола қилди. Бу ҳақда депутат Дастан Бекешев Телеграм-каналида ёзди.
Бекешев барча коррупционерлар қонун лойиҳасини фойдаланиб, аввалги солиқ декларацияларининг ҳаммасини йўқ қилиши мумкин эканлигини таъкидлади.
«Ўзларига мослаштириб қонун лойиҳасини ёзишди. Қандай қизиқ даврлар. Коррупционер қонун чегарасидан чиқмасдан, обрўли фуқаро бўлишига имкон беришди. Бежизга айтилмаган, мингни ўғирласанг — қамоққа ўтирасан, миллион ўғирласанг — керак бўлса нишон оласан. Агар маблағингни халолламоқчи бўлсанг — бориб қиморхона оч», — деб ёзди депутат.
«Жисмоний шахсларнинг активларини ихтиёрий легаллаштириш ва амнистия тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида яқиндагина аниқ бўлди. Лойиҳани Президент маъмурияти ишлаб чиқди.
2022-йилнинг март ойида президент Садир Жапаров ушбу қонун лойиҳаси «биринчи навбатда яширин иқтисод улушини қисқартиришга, активларнинг сақланишини таъминлашга ва уларнинг эгаларига давлат идораларининг тазйиқидан химоя қилишга йўналтирилган»ини айтган. Жапаров фикрига кўра, яширин иқтисод даражасини юқори бўлиши —мамлакат мустақилликка эришганидан буён келаётган «улкан муаммо».
Президент «мамлакат тарихнинг янги саҳифасини очмоқда», у энди ушбу қонун лойиҳасини амалга ошириш учун давлатнинг «сиёсий эрки ва кафолатига эришиш» деб айтган.
«Жисмоний шахсларнинг активларини ихтиёрий равишда легаллаштириш ва амнистия қилиш тўғрисидаги қонун мамлакатимиз тарихида беш марта қабул қилинган. Бироқ ўша бешта қонуннинг бирортаси ҳам турли ҳолатлар туфайли етарли натижасини бермаган. Шу билан бирга, қонун лойиҳасида давлат даҳлсизлигининг барча кафолатлари кўзда тутилишини таъкидлаш лозим», — деб Жапаровнинг айтганларини матбуот хизмати келтирган.
Қонун лойиҳаси нима учун хавфли?
Қонун лойиҳасини «Адилет» Ҳуқуқий клиникаси таҳлил қилиб чиққан. Унда қонун лойиҳаси мамлакат Конституциясига, уни ичида Қирғизистон ўзи аъзо бўлган халқаро шартномаларга ва хужжатларга, бундан ташқари коррупцияни йўқ қилиш ва олдини олиш бўйича давлат стратегиясига қарши келишини таъкидлаган.
Қонун лойиҳасига кўра, қирғизистонликлар махсус декларация топшира олишади. Хужжатда уларнинг аввал қандайдир бир сабаблардан хужжатга кирмай қолган, хатто ноқонуний ҳамда жиноий йўл билан келса ҳамма даромадлари ва мулклари кўрсатилади.
Ўша вақтда активларининг келган манбасини очиқлашга ҳеч ким мажбур бўлмайди. Махсус тайёрланган янги декларация уларнинг қонуний эканини тасдиқловчи бўлади.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра, қирғизистонликларнинг ўз активларини қайси манбадан келганини кўрсатишга мажбур бўлмайди. Агар у ноқонуний ёки жиноий йўл билан топилиб аммо декларацияга киритилган бўлса, унда декларантлар ҳамма жавобгарликдан озод бўлади.
Шу билан бирга, қонун лойиҳаси ҳамма расмийларни, давлатнинг юқори мансаб эгаларини ва сиёсатчиларнинг даромадлари ва харажатлари ҳақида маълумотларни эълон қилишни таъқиқлайди. Таъқиқ уларнинг яқинларини мулкларига ҳам алоқаси бор деб хисоблайди.
Бундан ташқари, қонун лойиҳасининг муаллифлари маълумотларни ва декларацияни ошкор этиш учун жиноий жавобгарликка тортишни хоҳлашади. Бу каби маълумотларни судда далил қатори фойдаланиш мумкин эмас. Бу маълумотлар судларга етарли бўлмайди.
«Мазкур ўзгаришлар билан юқори ва ўрта давлат ҳамда муниципал ходимларнинг даромадлари ҳақидаги маълумотларни жамиятдан яширишни истагани сезилиб турибди. Бу Қирғизистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига, шу билан бирга бунгача коррупцияга қарши эълон қилинган кенг миқёсдаги сиёсатига ҳам қарши келади», — деб таъкидлашган юристлар.
Таҳлилда қонун лойиҳаси Қирғизистон аъзо бўлган БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига қарши келиши айтилади. Бу ноқонуний бойиш давлат томонидан қўллаб-қувватланмай, жазога тортилиши керак деган халқаро –ҳуқуқий хужжат.
«Амалда киритилаётган таклифлар билан инсонийликка қарши барча жиноятлардан, ҳамма хизмат жиноятларидан, бандитизмдан, одам сотиш ва меҳнатни ноқонуний эксплуатация қилишдан фойда кўриш маъқулланади», — деб хисоблашади юристлар.