«3 млн сом». Лебединовкада чет эллик тадбиркорларни тўнашда айбланиб беш киши қўлга олинди

292

Чуй вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати Чуй туманининг Лебединовка қишлоғида чет эллик тадбиркорларни калтаклаб, тўнаш гумони билан беш киши қўлга олинганини билдирди.

Маълумотга кўра, 31-майга ўтар кечаси Лебединовка қишлоғидаги темир қабул қилувчи ишхонага ҳужум бўлган. Милициядан билдирилишича, қароқчилик вақтида гумонланувчилар компания эгаларига ҳужум қилиб, ичида 3 миллион сом солинган сейфни ва видео-назорат камераларининг қаттиқ дискларини олиб кетишган.

Милициядан гумонланувчилардан бири ўша фирмада таржимон бўлиб ишлаб келганини билдирди.

«Терговнинг дастлабки версияси бўйича гумонланувчи фирмада чет эллик фуқаролар билан ишларди. Жиноятни олдиндан режалаштириб, шериклари билан темир қуролларни қўлланиб, маска тақиб оғир жиноятга қўл уришган», — деб ёзилади баёнотда.

Мазкур факт бўйича «Қароқчилик» моддаси билан иш қўзғалиб, тергов амаллари олиб борилмоқда. Гумонланувчилар вақтинча сақлаш жойига киргизилди.

Муаллиф: Аделя Именова.