Telegram мессенжерида Россиядаги қирғизистонликларга маслаҳат бериш учун чат-бот ишлай бошлади. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги билдирди.
Чат-бот қирғиз ва рус тилларида маслаҳат беради.
У қуйидаги саволлар бўйича маълумот беради:
- Элчиликнинг Консуллик бўлимининг манзили ва иш тартиби;
- Қирғизистон паспортини беришнинг тартиби;
- Қирғизистоннинг ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш тартиби;
- Қирғизистонга қайтиб келиш учун гувоҳнома олишнинг тартиби;
- консуллик масалалар бўйича олдиндан ёзилиш тартиби ҳамда бошқа саволлар бўйича;
Шу билан бирга элчилик консул-ҳуқуқий масалалар бўйича маълумот бериш учун Телеграм канал очди.
Материалнинг муаллифи: Жаркинай Жээналиева