8 июнь куни Украинадаги урушда Қирғизистоннинг 49 ёшли фуқароси Аманбек Қурбонбоев ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Азаттык»қа марҳумнинг акаси Урматбек Курбанов маълум қилди.
Унга кўра, Аманбек Курбанов шартнома асосида ўз хоҳиши билан Украинага жўнаб кетган. У нафақадаги милиция майори бўлган ва Россия армияси сафида урушга кетган.
Марҳумнинг акаси май ойи охирида укаси Донбассда яраланганини, 5-июнгача реанимацияда бўлганини қўшимча қилди. У бир неча операциялардан сўнг вафот этди.
«Келишув тузган тарафларини топа олмадим. Ўз маблағимиз ҳисобидан жасадни олиб келдик. Москвада ишлаётган ватандошлар ёрдам беришди», — деди Урматбек Курбанбаев.
Қирғизистонлик 13-июнь куни Жалолобод вилоятининг Ақси туманида дафн этилган.
Айрим маълумотларга кўра, Курбанбаев Боткен воқеалари иштирокчиси бўлган ва “Жасорат” медали билан тақдирланган. У 2015-йилги парламент сайловларида “Замандаш” партиясининг номзодлари рўйхатига киритилган эди.
Мақола чоп этилишидан аввал Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонасидан маълумот олишнинг имкони бўлмади.
Жиноят кодексининг 256-моддасига кўра, «Қирғизистон Республикаси фуқароси хорижий давлат ҳудудидаги қуролли можароларда ёки ҳарбий ҳаракатларда қатнашгани» учун мол-мулки мусодара қилиниб, беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Май ойида МХДҚ Қирғизистон фуқаросига нисбатан Украинадаги урушда иштирок этгани учун жиноий иш қўзғатган эди. Махсус хизмат маълумотларига кўра, у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида фото ва видеоларни қўйиб, Украинадаги урушни фаол ёритиб борган.
Махсус хизмат, фуқаронинг шахсини аниқлаб, у 2021-йил декабрида Украинага меҳнат муҳожирлигига кетганини аниқлаган. Қирғизистоннинг Киевдаги элчиси Идрис Кадиркуловнинг сўзларига кўра, Қирғизистон фуқароси минтақавий ҳимояда тиббий ёрдам кўрсатган.
Аввалроқ Россия армиясида хизмат қилган ва Украинадаги урушда ҳалок бўлган тўрт нафар йигитнинг жасади Қирғизистонга олиб келинган.
Масалан, урушда Иссиқкўл вилоятида туғилган 19 ёшли Эгемберди Дорбоев ҳалок бўлган. У ҳарбий хизматга 2021 йилнинг кузида чақирилган.
Бундан ташқари, Россия ҳарбийлари қаторида Украинага қарши урушда Рустам Зарифулин г ҳалок бўлган. У Қора-Балтада дафн этилган.
Шу билан бирга 20 ёшли Исломжон Комилов ҳам вафот этган. Марҳум туғилиб ўсган Қора-Деҳқон қишлоғида дафн этилган.
Украинадаги урушда 19 ёшли Сиргакбек Озубеков ҳам ҳалок бўлган. Сахалин вилояти губернатори Валерий Лимарченко марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, ҳарбий хизматчининг оиласига ёрдам кўрсатилишини таъкидлаган.