Жогорку Кенешда болалар дам олиш жойларида назоратни кучайтириш талаби қўйилди

Сурат: Интернетдан олинди

Жогорку Кенешда 8-июнда «Ала-Тоо» аквапаркида чўкиб кетиб ҳалок бўлган 9 ёшдаги боланинг ўлимидан кейин болалар истироҳат боғларидаги хавфсизлик чораларини мулкчилик шаклига қарамай кучайтириш талаби қўйилди.

Депутат Нурлан Шакиев бу каби ҳодиса такрорланмайди деб ҳеч ким кафолат бера олмаслигини таъкидлаб, болалар ҳавфсизилигига бефарқ бўлмасликка чақирди.

«Тегишли мутасадди идораларга, шаҳар ҳукуматига, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига республика бўйича барча болаларнинг ёзги дам олиш масканларида мана бундай воқеалар қайта такрорланмаслиги учун барча истироҳат масканларини бир хилда назоратга олиш керак», — деди халқ вакили Нурланбек Шакиев

Бундан ташқари, парлементда мазкур воқеа бўйича мактабларда одатлар кўп бўлиб, аммо масъулият ҳеч кимда йўқ бўлаётгани айтилди

«Аквапаркда чўкиб ҳалок бўлган боланинг онаси “Икки соат фарзандимни қучоқлаб йиғлаб ўтирдим, ҳаммаси ташлаб кетиб қолди” деяпти. Бу нима деган масъулиятсизлик. Ўқитувчилар қани? Ўша № 95 мактаб директори қаерда? Улар масъулиятдан қочгани кўриниб турибди. Бу масалани жиддий назорат қилинглар. Бу қандай замон? 21-аср бешафқатлар замони бўлмоқда», — дейди депутат Камила Талиева.

«Ала-Тоо» аквапаркида чўкиб вафот этган 9 ёшли бола

6-июнда Бишкекдаги № 95 мактабнинг 3-синф ўқувчиси Атай Аскат ўғли «Ала-Тоо» аквапаркига чўкиб кетган. Ўқувчилар билан бассейнга ўқитувчиси ва икки ота-она бирга борган.Аммо боланинг чўкаётганини аввал ҳеч ким сезмаган.

Қутқарувчилар ва ҳамшира болага сунъий нафас олдирган. Бироқ ўқувчи ўша ерда жон берган.

Атайнинг онаси Асел Азикова ўғли бир ойдан кейин 10 ёшга чиққан бўларди деб йиғлаб ўтирган вақти. У мактабда таътил уюштирилганда «қутқарувчилар бўладит» деб айтишганига ишониб боласини юборганини айтади.

Аёл воқеага мактаб директорини ва аквапаркнинг раҳбариятини айбдор деб, уларни жазога тортишни талаб қилмоқда. Унинг айтишича, ўша куни дам олиш жойида 200-300 бола бўлганига қарамай хавфсизликка эътибор қаратилмаган.

«Икки ярим йилдан бери оғир касалга учраганман. Даволанрдим. Шу болагина менга куч берарди [...] Энди ким жавоб беради? Нима учун шунча болани у ерга олиб боришди. Бола сувдан қалқиб чиқиб қолгунча нима қилишди улар, айтингларчи?!» — деб савол қўйган у.

Ҳозирда Октябрь туман ИИБи бу воқеа бўйича «Эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш» ва «Истеъмолчилар учун хавф яратиш» моддалари билан жиноят ишини қўзғаб, тергов олиб борилмоқда.