Фвқулодда вазиятлар вазирлиги аскари Бекзат Эсенбековни қаттиқ калтаклашда гумонланиб №86123 ҳарбий қисм прапоршиги Торобай Жанибек ўғли қўлга олинди. Бу ҳақда 7-июнда Бош прокуратура матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, 4-июнда ФВВнинг тезкор хизматида муддатли хизмат ўтаётган аскар қувуғи ёрилиб, №4 Бишкек шаҳар шифохонасига тушган. У яқинларига прапоршик калтаклаганини айтиб берган.
Аскарнинг қариндошлари нима дейди?
20 ёшдаги Бекзат Эсенбеков 2021-йили ҳарбийга чақирилган. Ҳарбийнинг яқинлари 7-июлда ижтимоий тармоқ орқали ҳуқуқ-тартибот идораларига, ҳукумат вакилларига мурожаат йўллаган. Улар ҳарбий қисм прапоршиги Торобай Жанибек ўғли Эсенбековни 31-майдан 1-июнга ўтар кечаси «қаттиқ калтаклашгани»ни айтишган.
«Биз укамиз билан доим алоқада бўлиб тургандик. У ҳаммамиздан бирлик солиб қўйинглар деб илтимос қиларди, 8 ойнинг ичида 35 минг солганмиз. Бу пулларни Торобай Жанибек уулу мобил илова орқали чиқариб олар экан. Охирги марта 500 сом учун калтаклабди. Тунда бўлгани учун укамиз қариндошларининг тинчини бузгиси келмай калтакка чидаб берибди», — деб ёзишган улар.
Бундан ташқари Эсенбековнинг яқинлари ҳарбий қисм прапоршиклари ва капитанлари унга касалхонага борганда ёнида бўлиб,нима дейишни айтиб туришган дейишди.
«Биз келганда акам оғриққа чидамасдан бақириб ётибди. Шифокорлар қувуғи ёрилганини кўриб, зудлик билан операцияга олиб кириб кетишди. Операция 3,5 соат давом этди. Жарроҳлик амалиёти вақтида унинг органлари сийдик билан қонга тўлган экан. Қовурғаси, буйраги ва ўпкаси ҳам шикастланган», — деб тушунтиришди аскарнинг яқинлари.
Шу билан бирга аскарнинг қариндошлари унинг касалхонада ётган расмини эълон қилиб, Ички ишлар вазири Улан Ниязовга, МХДҚ раиси Камчибек Ташиевга мурожаат қилиб «бизнинг ўғлимиз, укамиз — сизларнинг келачакдаги обрўйингиз» дея таъкидлашган.
8-июнда аскарнинг онаси ФВВ уюштирган матбуот анжуманида ўғли 1-майдан 26-майгача таътилда бўлганини айтган. У фарзанди ҳарбий қисмда пул масаласида калтакланганини тасдиқлади.
«26-майдан бошлаб калтаклана бошлаган экан. 31-майда Жанибек уулу Торобай дегани боламга “10 дақиқа ичида 500 бирлик солиқ қўй” депти. Менга қўнғироқ қилиб, соғлигимни сўради, бирлик солдира олмабди. Кейин “она биров келяпти” деб телефонни ўчирди. Мен қайта қўнғироқ қилсам олмади [...] Туни билан калтаклаб, биров кўриб қолди деб айтдимку, ўшанда ундан каттаси [прапорщикка] “сенинг болаларинг телефон ушлаб қолганми, жазолаб қўймайсанми” деган экан. Тунги 12дан эрталабки 9гача ўғлимни калтаклабди. Ўтириб кўзим илина, ўтирган жойимдан калтаклади, ерга ётқизиб олиб урди дейди», — деб воқеани айтиб берган аскарнинг онаси.
ФВВ нима дейди?
Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари Урматбек Шамирканов Бекзат Эсенбековнинг калтакланишида ҳарбий қисмнинг тегишли ҳарбий раҳбарларининг ҳаммаси хизматининг вақтинча четлатилганини таъкидлади.
«Бизнинг вазирликда ҳам хизмат текширувини олиб бордик. Бу ҳақда 3-майда ҳарбий қисм командири аскар пневмония бўлиб касалхонада ётиб қолди деган. Бир куни фельдшерлар оёғида шиш борлигини аниқлаган. Ҳозирда боланинг аҳволи қониқарли бутунда шишик бар экени аныкталган. Учурда баланын абалы тур ўзгаришсиз оғир аҳволда қолмоқда. Айни вақтда даволанмоқда. Барча керакли дори- дармон, воситаларни беряпмиз», — деди Шамирканов.
Беловодское қишлоғидаги №86123 ҳарбий қисм командири Рисбек Жолдошбаев ҳамма маълумотлар Ҳарбий прокуратурасига юборилиб, тергов олиб борилаётганини эълон қилди. Вазир ўринбосари аскарнинг калтакланишида айбдор томонлар жазосини олади деб ишонтирди.
7-июнда эса жабрланган аскарнинг отаси прокуратурага мурожаат қилиб, 1-июнда ўғли Бекзат Эсенбековни прапориик калтаклаганини айтиб шикоят ёзган. Бу ҳақда Ҳарбий прокуратура «Ҳаддан ташқари куч ишлатиш» моддаси билан иш қўзғаб, гумондор қатори ФВВнинг прапоршиги Торобай Жанибек уулуни қўлга олган.