Президент Бейшеналиев билан Зулушевни лавозимидан вақтинча четлатди

Соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиев ва бош прокурор Қурманқул Зулушев эгаллаган хизматларидан вақтинча четлатилди. Бу ҳақда 4-июнда президентнинг матбуот хизматидан маълум қилишди.

Фармонга президент Садир Жапаров қўл қўйди. Унда соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиевга қарши қўзғалган жиноят ишини ҳар томонлама ва адолатли кўриб чиқишни таъминлаш мақсадида шундай қарор қабул қилганини таъкидлади.

Президентнинг матбуот хизматидан жиноят ишини кўришда соғлиқни сақлаш вазири билан бош прокурорнинг шахсий муносабатлари ҳисобга олинганини қўшимча қилишди.

Аввалроқ Садир Жапаров «Коррупцияда» гумонланиб қўлга олинган соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиевнинг иши бўйича комиссия тузганини билдирган.

Бейшеналиевнинг қўлга олиниши

2-июнь куни президент Садир Жапаров Иссиқкўлдаги қобилиятли болалар учун президент мактабининг қурилиши билан танишиб, вазир Бейшеналиевга қурилиш ишларини 15-сентябрга қадар битиришни топширган эди.

Ўша куни, тунда Бош прокуратура Алимқадир Бейшеналиевни «коррупция гумони» билан ушлаб, етти модда билан жиноят иши қўзғалганини эълон қилган.Вазир МХДҚнинг ТИЗОсига қамоққа киргизилган.

Кейинчалик мазкур иш бўйича вазирнинг ўринбосари Улук-Бек Бектурганов, Иммунопрофилактика марказининг директори Гүлбара Ишенаписова, Дори воситалари ҳамда тиббий жиҳозлар департаментининг бўлиб бошчиси Султан Сатарбеков қўлга олинган.

Прокуратурадан ҳозирда мазкур жиноятга ҳукумат аъзоларининг ҳамда бошқа хизмат одамларининг алоқаси бор ёки йўқлиги суриштирилаётганини таъкидлашган.