Бишкекнинг Октябрь туман суди хизматидан вақтинча четлатилган соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиевнинг эҳтиёт чорасини кўриб чиқиб, 2-июлга қадар қамоққа олди.
Маҳкама вақтида Бейшеналиев журналистларга интервью бериб, ўзининг қўлга олинишини «Зулушевнинг ўчи» деб атаб, Травматология марказини таъмирлаш вақтида бош прокурор уни айблаганини айтди.
«[Бош прокурор] Курманкул Зулушовнинг ўчи. У ўшанда мени қаматаман деб қўрқитган. Мен “Агарда аргументлар бўлса қамайверинглар” деганман», — деб билдирди у.
4-июнда Садbр Жапаров соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиев билан бош прокурор Қурманкул Зулушевни эгаллаган хизматидан вақтинча бўшатган. Уларнинг шахсий муносабати ҳисобга олиниб, Бейшеналиевга нисбатан қўзғалган жиноят ишини адолатли кўришни таъминлаш мақсадида шундай қарор қабул қилингани айтилган.
Бейшеналиев эҳтиёт чораси кўриб чиқилаётганда терговчилар вакцина сотиб олиш бўйича айб қўяётганини, аммо унга рози эмаслигини айтди. У «вакцина ўз вақтида олинган» деб ҳисоблайди.
«“Терговчилар вакцина олишнинг кераги йўқ эди” деб айтмоқда, вазир қатори вакцина ўз вақтида сотиб олинди деб ҳисоблайман. Кўплаган қирғизистонликларнинг ҳаётини сақлаб қолдик. [...] Вакцина бўйича Республика штабининг етакчиси Жилдиз Бакашова билан эксперт гуруҳи ҳал қилган», — деди Бейшеналиев.
Шунингдек Бейшеналиев уни ишдан олиш бўйича «Исманкуловнинг Кўз микрохирургияси» клиникасининг бошчиси Алмазбек Исманкулов ҳам вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаровга мурожаат қилганини қўшимча қилди.
10-мартда вазир Бейшеналиев Алмазбек Исманкуловнинг клиникасига келиб, ходимлардан бинони бўшатиб кетишни талаб қилган. Бейшеналиев Исманкулов билан телефон орқали гаплашиб, уни «довдир» деб атаган. Вазир агар у бинони бўшатмаса «ўрадиганини кўришини» айтган. Кейинчалик вазирлик «Исманкуловнинг Кўз микрохирургияси» клиникаси жойлашган инони таъмир қила бошлаган. Ундан кўп ўтмай Бейшеленалиев Исманкуловнинг клиникасига келиб, одамларни қамаб кетган.
Бейшеналиенинг қўлга олиниши
2-июнь куни президент Садир Жапаров Иссиқкўлдаги қобилиятли болалар учун президент мактабининг қурилиши билан танишиб, вазир Бейшеналиевга қурилиш ишларини 15-сентябрга қадар битиришни топширган эди.
Ўша куни, тунда Бош прокуратура Алимқадир Бейшеналиевни «коррупция гумони» билан ушлаб, етти модда билан жиноят иши қўзғалганини эълон қилган. Бир жиноят иши «Коррупция» моддаси бўйича, икки «Пора талаб қилиш», тўрттаси «Лавозимини суиистеъмол қилиш» ҳамда «Билиб туриб манфаатсиз шартнома тузиш» моддалари бўйича қўзғалган.
Кейинчалик мазкур иш бўйича вазирнинг ўринбосари Улук-Бек Бектурганов, Иммунопрофилактика марказининг директори Гүлбара Ишенаписова, Дори воситалари ҳамда тиббий жиҳозлар департаментининг бўлиб бошчиси Султан Сатарбеков қўлга олинган.
Прокуратурадан ҳозирда мазкур жиноятга ҳукумат аъзоларининг ҳамда бошқа хизмат одамларининг алоқаси бор ёки йўқлиги суриштирилаётганини таъкидлашган.
4-июнда президент Садир Жапаров Бейшеналиевнинг иши бўйича комиссия тузганини айтган. Тергов вақтида Бейшеналиев ҳам, бош прокурор Қурманкул Зулушев ҳам эгаллаган хизматидан вақтинча бўшатилгани маълум бўлган.