Ўш вилоятининг Ўзган туманининг ҳокими бўлиб Шабдан Абикаев тайинланди. Тегишли буйруққа президент Садир Жапаров қўл қўйди.
Туманнинг аввалги ҳокими Мурат Раматов хизматида бир йил ишлаб, ўз аризаси билан ишдан кетди.
Янги тайинланган Абикаев 42 ёшда. У бунга қадар Чуй тумани ҳокимининг ўринбосари бўлиб 7 йилга яқин ишлаган.
Бунга қадар Ўзган шаҳрининг мэри алмашган. Хизматга ҳокимнинг буйруғи билан Дамир Монолдоров тайинланган.
Монолдоров аввал «Қирғиз почта»сини бошқарган. У 2021-йили ноябрда ўтган парламент сайловига №34 Жети-Огуз округидан номзод бўлган. Аммо Жогорку Кенешга ўтиш учун етарли овоз ололмаган.
Бунгача мэр бўлган Нодирбек Каримов эса 30-апрелда хизматдан олинган. Унгача Бош прокуратура Каримовга нисбатан «Лавозимини суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича иш қўзғаган.
У 2015-йили турли беш кварталдан 22 кишига ер участкаларини ноқонуний бергани айтилган.