Ўш мэриясининг икки бўлимида 30-майда кадр ўзгариши бўлди. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати хабар қилди.
Маълумотга кўра, мэриянинг ижтимоий тараққиёт бўлимининг бошчиси Масуда Айдарбекова иш қоғозларини таъминлаш ва назорат бўлимининг бошчиси хизматига ўтказилди.
Унинг ўрнига эса Нурлан Закиров келган. У бунга қадар мазкур бўлимнинг бош мутахассиси бўлиб ишлаган.
Иш қоғозларининг таъминлаш ва назорат қилиш бўлимининг етакчиси бўлиб эса аввал Қайринса Сулайманова ишлаб келган. У ўз аризасининг асосида хизматидан кетган.
Бунга қадар, 12-майда, мэрияда кадр ўзгаришлари бўлган. Мэриянинг муниципал мулк бошқармасининг бошчиси бўлиб Сталбек Торобек ўғли тайинланган.
Торобек ўғли бунгача омбудсмен аппаратининг жанубий ҳудудидаги бўлимида бош мутахассис, бир қатор идораларда юрист бўлиб ишлаган. Шунингдек Солиқ хизматининг Ўш шаҳридаги бош инспектори, президентнинг жанубий қароргоҳи директорининг ўринбосари бўлиб меҳнат қилган.
Мазкур хизматнинг аввалги бошчиси Алтинбек Пирматов 28-февралда «лавозимини суиистеъмол қилиш» шубҳаси билан қўлга олинган.
Бунга Ўш шаҳридаги Масалиев ва Абдикадиров кўчаларининг кесилишидаги энг катта реклама билбордини «ноқонуний бузиш» бўйича иш сабаб бўлган.
Муниципал бошқарма етакчисининг адвокати Пирматов айбловларга қўшилмаслигини билдирган. Собиқ етакчи 2-мартда уй қамоғига чиқарилган.