Президент Садир Жапаров «Кабар» миллий ахборот агентлигига берган интервьюсида Қирғизистонда озиқ-овқатнинг баҳоси энг арзони эканини айтди.
Жапаров журналистнинг нима учун мамлакатда долларнинг курси тушса ҳам озиқ-овқат нархлари арзонламаяпти деган саволига шундай жавоб берди.
«Қўшни давлатларгина эмас, дунё бўйича солиштириб кўрсанглар озиқ-овқат бўйича энг арзон давлат бу - Қирғизистон. Ўрганиб солиштириб кўрсанглар тўлиқ ишонасизлар», — деб таъкидлади президент.
У биргина ёқилғи мойи Қозоғистон билан Россияда Қирғизистонга қараганда арзон деб таъкидлади.
«Аммо бу давлатлар нефтга бой эканини унутмаслик керак. Ўзларинигина таъминлаб қолмай, бошқа давлатларга ҳам экспорт қилишади», — деб тушунтирди Жапаров.
Қирғизистондаги маош ва озиқ-овқатнинг нархи
Май ойининг бошида «Клооп»нинг журналистлари биринчи эҳтиёждаги озиқ-овқатнинг нархлари ҳақида Миллий статистика қўмитасининг расмий маълумотларини ўрганиб чиқиб*, озиқ-овқатнинг нархи 2019-йилнинг апрель ойидан бошлаб ўртача бир ярим баробарга қимматлаганини аниқлашган.
Дастлаб бунга COVID-19 пандемияси ва давлатларнинг чегаралари ёпилгани, ундан кейин Украинадаги уруш таъсир қилган.
Биз қирғизистонликлар кунлик эҳтиёждаги озиқ-овқатларни танлаб олиб, Миллий статистика қўмитасининг нархлар бўйича мониторингини* таҳлил қилдик. Бизнинг таҳлил кўрсатганидек, бу маҳсулотларнинг нархи 2019-йилнинг апрелининг охиридан бери ўрта ҳисоб билан бир ярим баробарга қимматлаган.
*Миллий статистика қўмитаси ҳар куни нархларга мониторинг ўтказиб, асосий озиқ-овқатларнинг ўртача олганда давлат ббўйича ҳам, айрим регионлар бўйича ҳам чакана баҳолари ҳақида маълумотларни эълон қилиб туради.
Асосан ўсимлик ёғининг ва шакарнинг нархи икки баробар ўсган.
Уннинг нархи бир ярим ҳиссадан ортиқ ўсган. Умумий олиб қараганда, баридан ҳам гўштнинг баҳоси ўсган — бир килограмм мол гўшти ўртача 160 сомга, қўш гўшти эса — 185 сомга қимматлаган.
Умумий ҳисобда, бизнинг таҳлил нархлар деярлик ҳар ойда, пандемия бошлангандан бери ўсаётганини кўрсатиб туради, шу сабабдан халқнинг «хавотирланишга асоси» бор. 2020-йилнинг натижаси бўйича озиқ-овқат маҳсулотларининг ва ичимликлар нархининг ўсиши деярлик 18%ни, 2021-йилнинг натижаси бўйича эса — 13%ни ташкил қилган.
Аммо бу орада аҳолининг даромади анчагина секин ўсмоқда. 2020-йилнинг декабрида ўртача маош 13,5%га, 2021-йилнинг декабрида эса 9,7%га ўсган. Демак, қирғизистонликларнинг маоши озиқ-овқатни кўп олишга етмай бормоқда.