Бишкекда 14 ёшдаги ўспирим кўп қаватли уйнинг тўққизинчи қаватидаги хонадоннинг деразасидан қулаб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда Октябрь туман ИИБнинг матбуот хизматидан билдиришди.
Муассасадан ҳалокат 18-май куни эрталабки соат тахминан 08:00 да хабар қилинганини, воқеа Каралаев кўчасида бўлгани айтилган.
«Ҳалокат бўлган ерга милиция бўлими борган. Марҳум 14 ёшдаги ўспирим бола экани аниқланган», — деб билдиришди туман ИИБдан.
Милиция терговгача суриштирув ишларини бошлаб, тегишли экспертизаларни тайинлаган.