Президент Садир Жапаров 13 майда Жамаот телерадиокорпорациясининг (КТРК) мақомини “жамоат”дан “миллий”га ўзгартирувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда президент маъмуриятининг матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, қонун ўлканинг ахборот майдонида ва давлат ахборот сиёсатини амалга оширишдаги телерадио жамоатининг ролини ҳамда ўрнинин белгилаб беради.
Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳужжат таҳририят сиёсатини мустақил аниқлаш учун шароитларни тузишга, ахборот маҳсулотларининг (контентининг) сифатини оширишга, Миллий телерадиокорпорациясининг бошқарувқарорларини такоммилаштиришга йўналтирилган.
Жогорку Кенеш мазкур қонунни жорий йилнинг 6 апрелида қабул қилган эди.
КТРК ислоҳоти ва унга нисбатан танқидлар
КТРК Қирғизистондаги энг йирик телерадиокомпания бўлиб, унга ҳар йили бюджетдан 350-400 миллион сом ажратилади.
Расмийлар КТРКни ислоҳ қилиш ҳақида 2021-йилдан айтила бошлаган.
23-октябрь куни президент Садир Жапаров КТРК Кузатув кенгаши ўзига юкланган вазифаларни бажармаётганини билдирган.
«Биз ўз шахсий манфаатимизни кўзламай, давлат манфаатларини кўзлаб ишлашимиз керак. [Ушбу каналда] миллий мафкурани кўрсатиш керак - шахсий манфаат учун эмас, ижтимоий дастурларни чиқариш керак», - деган у ўша пайтда.
Оммавий коммуникациялар департаментининг етакчиси Салкин Сарногоева ноябр ойида КТРКнинг мақоми тўғрисидаги қонун лойиҳаси «президентнинг 2021-йилнинг 5-майидаги топшириғига кўра» ишлаб чиқилганини тушунтирган.
Сарногоеванинг айтишича, корпорациянинг бош директорини сайлашда кузатув кенгашида «жуда катта коррупция ҳолати» бўлган.
29-октябрда «Медиа Полиси Институти» 15 медиа, журналистлар ва муҳаррирлар қўл қўйган медиажамоатчиликнинг мурожаатини эълон қилган. Унда улар маданият вазирлигидан «Қирғиз телерадио корпорацияси ҳақида»ги қонун лойиҳасини ортга чақириб олишни илтимос қилишган.
Медиажамоатчилик таклиф қилинган қонун лойиҳасида демократия принциплари бутунлай йўқ бўлиб, жамоатчилик телеканалнинг фаолиятини назорат қила олмай қолади деган фикрда. Журналистлар эса телерадиокорпорация давлатга қарашли бўлиб ўзгартирилгандан кейин қайтадан ҳукуматга майдон тузиб бериб қолади деб ҳисоблашади.