МХДҚ: ССВнинг ходими 100 минг сом пора олаётганда қўлга олинди

Жети-Огуз туманининг Барскоон қишлоғида Иссиқкўл вилоятидаги соғлиқни сақлаш координатори — Каракол шаҳар Оилавий тиббиёт марказининг директори қўлга олинди. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизматидан билдирилди.

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, гумонланувчи аёл 100 500 сом миқдорида пора олаётган вақтда ушланган.

«Маълум бўлишича, “Б.Ж.” пул маблағини Иссиқкўл вилоятидаги тиббиёт идораларининг ходимларидан олган, улар эса ўз навбатида пулни ўрта лавозимдаги ходимлардан тўплаб беришган», — деб таъкидлашди матбуот хизматидан.